Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг «Доброцен» компанияси Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га дўкон ходимлари маълум қилди.

Фото: т.ме/доброцен

Фото: т.ме/доброцен

Ҳозир товарлар ликвидация қилинмоқда, — деб тушунтиришди улар.

Ёпилиш сабаби сифатида «Россиядаги ноқулай шароитлар» кўрсатилган. Дўконлар қайта очилиши мумкин, аммо қачонлиги номаълум.

«Доброцен» — дисконт форматидаги халқаро дўконлар тармоғи. Бу энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик уй-рўзғор буюмларни арзон нархларда таклиф  қилиш форматидир.

Компаниянинг Ўзбекистондаги биринчи дўконлари 2021 йил охирида очилган эди. 2022 йилнинг мартига қадар улар Тошкент, Қарши, Бухоро ва Марғилонда бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги «Магнит косметик»нинг биринчи дўконлари қачон очилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар