• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Бири бизнесини сотмоқчи, бошқаси янада ривожланиб кетишидан умидвор — уруш Ўзбекистондаги украиналик тадбиркорлар фаолиятига қандай таъсир кўрсатди?

    Аввалроқ Украина бизнеси ўзи учун Ўзбекистон бозорини кашф қилгани ҳақида хабар берилганди. Унда ўнлаб украиналик топ-менежер ва юзлаб мутахассислар яхши маош тўлашга тайёр бўлган ўзбек иқтисодиётининг имкониятларидан ҳайратга тушгани ҳақида сўз борган.

    «Гарчи тажрибали мутахассислар, юридик хизматларнинг етишмаслиги ҳамда маҳаллий судлар фаолиятининг сустлиги сабаб Ўзбекистонда бизнес фаолият олиб бориш осон кечмаса-да, Украина компаниялари таваккал қилиб кўришга бел боғлашди», — дейилади хабарда.

    Ушбу мақола чоп этилганидан кўп ўтмай, вазият ўзгарди. 24 февраль куни бошланиб, ҳалигача якун топмаган Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳужуми бутун дунёнинг кўплаб тадбиркорлик соҳаларига путур етказди. Эндигина ўзбек бозорига кириб, ўз ўрнини топа бошлаган украиналик бизнесменлардан бири ҳам бугун Ўзбекистондаги фаолиятига нуқта қўймоқчи. «Дарё» юқоридаги тадбиркорлардан баъзиларининг Ўзбекистондаги бизнесига урушнинг таъсири ҳақида қизиқди.

    Уруш сабаб режалари ўзгариб кетган компаниялардан бири Украинанинг «Zakaz.uz» онлайн етказиб бериш хизматидир. 2020 йилда ўзбек бозорига катта режалар билан кириб келган компания мамлакатдаги натижалардан мамнунлигини, 2021 йилда ўртача буюртмалар сони икки баробарга ошганини маълум қилганди. Аммо ҳозир компания эгалари бизнесни сотиш ниятида:

    Бу, албатта, Украинада олиб борилаётган уруш ва Россия агрессияси билан боғлиқ қарор бўлди — дейди «Zakaz.uz» тижорат раҳбари Евген Нетреба.

    Фото: TheМаg

    Фото: TheМаg
    2021 йилда Ўзбекистондаги чакана савдо имкониятлари, шунингдек, акциз солиғининг камайиши ортидан қизиқиш билдириб, маҳаллий бозорга кириб келган Global Spirits компанияси мамлакатда ўзининг олтита филиалини очган.

    Компания топ-менежери Давид Долганов Ўзбекистонда кучли рақобатчилар ҳамда тизимли компанияларнинг йўқлиги сабаб 2022 йил охирига келиб, бозорнинг 25 фоизини эгаллашни мақсад қилгани ҳақида маълум қилган.

    Мутахассис Россия—Украина ўртасидаги тортишувларнинг Global Spirits бизнесига таъсири ҳақида шундай деди:

    Украинадаги урушларнинг бизнес келажагига таъсири ҳақида бир нарса деёлмайман. Чунки мен Global Spirits бизнесининг эгаси эмас, балки ўзбек бозорига тақдим этувчи вакилиман. Компаниянинг эгаси Евгений Черняк ҳисобланади.

    Унинг фикрича, Украинадаги воқеалар ўзбек бозоридаги бутловчи қисмлар нархига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳозирда қўлланаётган баъзи санкциялар туфайли энергия қувватининг ҳам нархи ошиши мумкин.

    Украинадан маҳсулотларнинг етказиб берилишига келсак, бу бўйича муаммо йўқ. Чунки товарлар захирада ва бирга ишлайдиган ҳамкорларимизда етарлича. Бизга тегишли бу маҳсулотларнинг барчаси диверсификация қилинган — дейди Долганов.

    Фото: iStock

    Фото: iStock
    Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир «Украина бренди» бутун дунё бўйлаб жаранглаяпти. Ўзбек бозорига етказилган ва етказиб берилаётган маҳсулотлар эса, жуда яхши сотилади.

    Ҳа, муаммолар ҳам бор. Улар, асосан, Украинадаги Россиянинг ҳарбий тажовузларида вайрон бўлган шаҳарларда фаолият юритувчи корхоналарда кузатилади. Ўзбекистон билан ишлайдиган компаниялар агар санкциялар остига тушмаган бўлса, етказиб бериш бўйича узилишлар бўлмайди — дея суҳбатни якунлади Global Spirits халқаро компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Давид Долганов.
     

    Маълумот учун, 2021 йилда солиқ органлари томонидан йиғилган тушумлар 127,9 триллион сўмни ташкил этган. Бу 2020 йил билан солиштирганда 24,3 триллион сўмга ёки 23,5 фоизга кўп. Шулардан 1,69 триллион сўм миқдоридаги акциз солиқлари алкоголь (пиво) маҳсулотларидан келиб тушган.

     

    Фото: Молия вазирлиги

    Фото: Молия вазирлиги

    Украинанинг энг йирик ритейлерларидан бири — «Rozetka.uz» онлайн савдо компаниясининг ҳаммуассиси Владислав Чечеткин ўзбек бозорининг режадагидан-да тезкор ривожланаётганини таъкидлаганди.

    Украинадаги вазият ритейлернинг келажагига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳақида унинг бош директори Георгий Фесенко қуйидагиларни маълум қилди:

    Компания ҳозирда жадал ривожланмоқда. Бизнеснинг келажаги ҳақида сўз кетадиган бўлса, мен буюк истиқболли келажакни кўряпман.

    Чечеткиннинг сўзларига кўра, у мамлакат бозоридаги энг яхши — ҳар бир мижоз ўз вақтини тежаган ҳолда, бир жойдан ҳамёнбоп нархлар, турли тўлов усуллари, қисмларга бўлиб тўлаш, маҳсулотлар бўйича танлов, сифатли хизмат ҳамда эшик олдигача етказиб бериш имконини берувчи маркетплейс яратишни режалаштирган.

    Ўзбекистон бозорининг жуда қизиқ ва ёрқин келажаги бор. Ўйлайманки, яқин йиллар ичида FinTech’даги э-cом бозорида янада кўпроқ ва қизиқроқ лойиҳалар гувоҳи бўламиз. Рақамлашув ва рақобатнинг кучайиши эса, Ўзбекистон ва унинг аҳолиси учун фақат фойда келтиради, — деди Фесенко.

    Фото: «Экономическая правда»

    Фото: «Экономическая правда»
    Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Украинадаги воқеалар кўплаб мамлакатларнинг барча соҳалар каби, бизнес муҳитларига ҳам таъсир кўрсатди.

    Доллар курси ўсиб бормоқда. Бу бевосита истеъмолчилар учун чет элдан импорт қилинадиган маҳсулотлар нархига таъсир кўрсатади, — дейди бош директор Георгий Фесенко.

    Мутахассиснинг маълум қилишича, қайта молиялаштириш ставкалари ҳам ўсмоқда. Бу эса, истеъмолчилар учун қулай бўлган бўлиб тўлаш усулининг доимий мавжудлигига таъсир кўрсатади.

    Аммо бизнинг команда хизмат сифатини яхшилаш ҳамда «Rozetka.uz»ни товарларни қулай нархга сотиб олиш мумкин бўлган жой сифатида ривожлантиришда давом этади — изоҳ берди Фесенко.

    Аслида ўзбек мамлакат бозорини таваккалчилик асосида танлаган украиналик тадбиркорнинг режа ва мақсадлари катта бўлган. Буни «Ўзбекистон — ранг-баранг, бутун жаҳонга машҳур шарқона бозорлар мамлакати бўлиб, унинг мавқейи асрлар давомида ўзгармас бўлиб келган», — деган эътирофидан ҳам англаш мумкин.

    Аммо уруш, тадбиркор, жамоа ёки компаниянинг ихтиёридаги воқелик бўлмагани учун ҳам, барча режаларига нуқта қўйди. Бироқ иқтисодиёт ва бизнес оламида таваккалчиликсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. Бундай узилишлар эса, тадбиркорни янада илғор ғоялар билан кучли бўлиб қайтишига туртки бериши мумкин.

    25.03.2022, 19:15   Изоҳ (0)   24408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Lacetti’га навбат ноябргача чўзилди

    25.03.2022, 18:18

    Renault Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу Ўзбекистонга таъсир қилади

    24.03.2022, 19:46

    Тошкентда Геология қўмитаси биноси 75 млрд сўмга аукционга қўйилди 

    24.03.2022, 18:53

    Ўзбекистонда Cobalt ва Lacetti етишмовчилиги — ишлаб чиқариш ўсмоқда, аммо навбатлар ундан-да тез ўсмоқда

    24.03.2022, 17:37

    Тошкентда банкрот бўлган компаниянинг 6 қаватли биноси 40 млрд сўмга аукционга қўйилди

    24.03.2022, 17:16

    Ўзбекистонга кириб келаётган қаҳва маданияти — унинг оммалашуви давом этадими ёки бу вақтинчалик ҳодиса? Рақамлар, фикрлар ва фактлар

    19.03.2022, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.