• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Бизнесда одамларга эмас, дастурларга ишонган маъқул» — Ўзбекистонда онлайн ва офлайн тадбиркорлик ҳақида

    Бундан бир муддат аввал бирор техника, кийим-кечак, умуман, исталган товарни сотиб олишга эҳтиёж пайдо бўлса, алоҳида бир кун белгиланар, эрта тонгдан ёки куннинг қулайроқ вақтида бозор томон йўл олинарди.

    Харажат билан етиб бориладию, тиқилинч ва доим ҳам тартибли бўлмаган бозор расталарини айланишга, керакли буюмларни топишга, танлаш ва савдолашишга анча-мунча вақт кетарди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Албатта, ҳозир ҳам анъанавий бозордан воз кечилмаган. Фақат истеъмолчи вақтнинг қадрини англагани сари унинг фойдали сарфланишига, вазифаларни имкон қадар қисқа муддатда осон ҳал этишга уринмоқда.

    Ва бу уринишлар талаби ортидан онлайн савдо Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Унинг тез суръатларда ривожланиб бораётгани эса қулайлиги ҳамда замон талабига мослигидан далолат беради.

    Фото: «Каpital.kz»

    Фото: «Каpital.kz»

    Амалий тажриба

    Ўзбек сегментида биринчилардан бўлиб интернет-савдони йўлга қўйган Asaxiy лойиҳаси муаллифи Фируз Аллаев ушбу фаолият ҳақида муҳим маълумотлар билан бўлишди.

    Ўзбекистон — 35 миллион аҳолига эга давлат. Интернет ҳам аста-секинлик билан деярли барча ҳудудларга кириб борди. Бу, албатта, онлайн савдони ривожлантиришга жуда катта имкон берди. Онлайн савдо бозорида катта ўрин бор. Демак, бозорни бемалол кимлардир эгаллаши, компаниялар ўзаро рақобатга киришиб, фаолиятини олиб бориш имкони бор, — дея суҳбатни бошлади мутахассис.

    Бири маълум манзилдан жой олиб, маҳсулотларни қўл билан ушлаб кўриш имконини берувчи дўкон. Бошқаси ҳам худди шу маҳсулотларни сотуви билан шуғулланади, аммо, унинг харидори буюмларни ўзи хоҳлаган жойда қабул қилиб олади. Маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларга эса интернет орқали эга бўлади.

    Фото: LPP

    Фото: LPP

    Фируз Аллаев ташқаридан энг осон фаолият туридек туюлган онлайн савдони йўлга қўйиш анъанавий дўкон очишдан кам бўлмаган эътибор ва ҳаракат талаб этишини тушунтирди:

    Интернет дўконларини юритиш — мураккаб жараён. У бир нечта бўлимлардан иборат. Масалан, IТ бўлими сайтнинг дастурий таъминоти билан, маркетинг бўлими реклама билан, савдо бўлими сотувлар билан, логистика бўлими етказиб бериш билан боғлиқ масалаларни ташкиллаштиради. Бухгалтерия бўлими эса ҳисоб-китоб ишларини олиб боради.

    Бу бизнесни йўлга қўйиш учун ишни нимадан бошлаш керак?

    Таъкидланганидек, иккисида ҳам деярли бир хил бизнес-жараён амалга оширилади. Фарқи шундаки, интернет дўконларида буни махсус дастурлар амалга оширади. Анъанавий бозорда эса — одамлар. Онлайн савдони йўлга қўйган мутахассис ишни нимадан бошлаш кераклиги ҳақида шундай фикрда:

    Бу ишни амалга оширишда биринчи бўлиб, тадбиркор кўзлаган мақсадининг тахминий чизмаларини шакллантириши керак. Унда айнан қайси бозорга қандай маҳсулот етказиб бериш, тахминий рақобатдошларини ўрганишдан то нимага эришмоқчи эканигача кўрсатилади. Кейинги босқичда аниқ вазифаларни белгилаб олиб, мақсадли лойиҳага киришиш мумкин.

    Унинг гапларига кўра, бундан кейинги қилинадиган ишлар фирмани рўйхатдан ўтказиш, сайтга домен танлаш ва IТ бўлими бажарадиган вазифалардир.

    Фото: Quasa

    Фото: Quasa

    Нега анъанавий эмас, онлайн дўкон?

    Аллаев Asaxiy онлайн дўконини йўлга қўяётган вақтда савдонинг бу кўриниши деярли кўзга ташланмаган. Аллаевда бизнес бозорида янги — анъанавий эмас, онлайн бозор очиш ғояси қаердан пайдо бўлган.

    2011–2013 йилларда Францияда талаба бўлган вақтларим интернет дўконларидан кўп фойдаланардим. Ўшанда онлайн дўконларнинг қулай, осон ва арзонлигини кўриб, бунга қизиқиб қолганман. 2013 йилда ўқишни тугатиб, Ўзбекистонга қайтиб келдим. Лекин ўша вақтда интернет дўкони тугул бозорларда каталоглар ҳам йўқ эди — дейди Фируз Аллаев.

    Буни кўрган Аллаев келажакда Ўзбекистонда ҳам интернет дўконлари ривожланади, уни амалга ошириш учун имкониятлар ҳам етарли, 30 миллиондан ортиқ аҳолидан барибир талаб бўлади, деган мақсадда интернет дўкони очишга қарор қилган.

    Мутахассиснинг фикрига кўра, бу фаолият ташқаридан кўринганичалик осон эмас. Лекин иккала усулдаги савдо юритишнинг ҳам ўзига яраша ютуқли фойдалари, шу билан бирга, камчиликлари ҳам бор.

    Онлайн бозорнинг ютуқли томонлари:

    • Электрон коммерсия — унда буюмларни жойлаш учун алоҳида ижарага пул сарфланмайди. Тадбиркор бошланишига якка ўзи иш бошлаши мумкин. Товарларни уйга сиғдириш билан муаммо бўлса, dropshipping, яъни тўғридан-тўғри етказиб бериш схемаси бўйича иш юритиши мумкин. Бунда тадбиркор харидор ва етказиб берувчи дўкон ўртасида воситачи вазифасини бажаради.
    • Таҳлил қилиш имкони — сотув бўйича таҳлиллар, молиявий кўрсаткичлар ҳамда реклама самарадорлигини ўрганиш имкони мавжуд.
    • Одатий дўконлардан пастроқ нархлар — турли солиқлар тўланмагани учун ҳам нарх бошқа жойлардан арзонроқ бўлади. Яна ҳар хил чегирмалар орқали кўплаб харидорларни жалб қилиш мумкин.
    • Харидорда вақт унумдорлиги — соатлар ёки бир кун сарфлаб, дўконга бориб, маҳсулотни қидириб ўтиришга вақт сарфлагиси келмайдиганлар кўп. Чунки излаган товарини уйда ўтириб, куннинг исталган вақтида дўконни ишга тушиш вақтини кутмасдан, телефон ёки компьютер қаршисида ҳам сотиб олиши мумкин. Айнан шу имконияти учун ҳам кўплаб истеъмолчи онлайн харидни танлайди.

    Фото: «Press-release.ru»

    Фото: «Press-release.ru»

    Анъанавий бозорнинг фойдали тарафлари:

    • Маҳсулотни шахсан текшириб олиш — интернетдаги махсулотлар изоҳдан уни идеал деб ўйлайди киши. Лекин интернетдаги маълумот билан ўзи кўриб, текшириб олишнинг фарқи катта. Кийимларни эса кийиб, ўлчамини текшириб олиш, маиший техникаларни ишлатиб кўриш имкони бор.
    • Ўша вақтнинг ўзида харид қилиш — буюртмадан кейин уни етиб келиши кутилмайди. Дўконнинг ўзида танлаб, олиб кетиш имкони бор. Кимдир учун қисқа муддатда совға сотиб олиш ёки кутилмаганда чиқиб қолган тадбирларга кийим харид қилишда бу жуда қулай ҳисобланади.
    • Маҳсулотни алмаштириш ёки қайтариб бериш — бу иккала — онлайн ва анъанавий дўконларда ҳам бор хизмат. Лекин интернет орқали сотиб олинган маҳсулотни алмаштириш учун маълум муддат кутишга тўғри келади. Дўконларда эса бу ўша вақтнинг ўзида ҳал қилиш мумкин бўлган масала саналади. Алмаштириш учун вариант бўлмаганида пулни қайтариб олиш имкони ҳам бор.
    • Маҳсулотга бериладиган кафолат — бу ҳам икки хил савдода мавжуд хизмат. Лекин интернет орқали буюртма қилинган техникада муаммо чиқса, тўғридан-тўғри бошқа шаҳардан келтирилган товарни ўша жойга юбориб тузаттириш узоқроқ давом этадиган, кўпинча ҳал этилмайдиган муаммо. Дўкондаги товарларга бериладиган кафолат эса офлайн, одатда дўкон яқинида ҳал этишга мўлжалланган бўлади.

    Фото: iStock

    Фото: iStock

    Ўзбекистонда онлайн савдо бўйича рақобат қандай?

    Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Исталган тадбиркорлик ўзига ўхшаган фаолият тури билан шуғулланадиган компаниядан ўзиб кетишга, харидорларнинг доимий танлови бўлишга интилгани сари ўз устида кўпроқ ишлайди. Ташқаридан қараганда, чексиз кўринадиган онлайн дўконлар ўртасида рақобат аслида қандайлиги ҳақида Фируз Аллаев шундай деди:

    Тўрт йил аввал деярли интернет дўконлари йўқ эди. Ҳозир эса улардан бир нечта. Кундан кунга рақобат кучайиб бормоқда. Лекин Россия билан таққосланадиган бўлса, уларда кунига йигирматадан ортиқ буюртма оладиган онлайн дўконлар сони икки мингта. Ўзбекистонда эса кунлик буюртмалари сони йигирматадан ошадиган дўконлар, менимча, йигирматага ҳам бормаса керак. Демак, асосий рақобатлар олдинда.

    Бизнес олиб боришда қандай хатолардан қочиш керак? 

    Мутахассис хатолардан тўғри хулоса чиқариш кераклигини таъкидлади:

     Хатолар кўп. Лекин мен учун энг асосийси, барчасини тизимлаштириш керак. Шахсларга эмас, техник тизимга ишониш, яъни ишларни максимал дастурлаштириш керак. Биз вазифаларни нотўғри шахсларга ишониб, кўп марта 10 минг доллардан 70 минг долларгача «пулга куйиб» қолган вақтларимиз бўлган.

    Аллаевнинг сўзларига кўра, шу каби ҳолатлар юзага келмаслиги тадбиркор эса майда камчилик ва хатоларга чалғимасдан, асосий эътиборини бизнесига қарата олиши учун барчаси тўғри дастурланиши керак.

    Фото: «Комсомольская правда»

    Фото: «Комсомольская правда»

    Китоб савдосидан фойда қандай?

    Атрофдагиларни кузатар экансиз, йўл-йўлакай китоб ўқиб кетаётган ёш-у қари, йўл юзида очилган катта китоб дўконлари, ижтимоий тармоқларда сотиб олган китоби ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалардан китоб савдоси анча ривожланиб, ўқувчилари кетгандай тасаввур пайдо бўлади. Аммо мутахассис бу фикрга унчалик қўшилмаслигини билдирди:

    Китобларнинг сотилиши яхши. Бироқ бошқалар билан солиштириладиган бўлса, биз кам китоб ўқийдиган миллатмиз. Шунда ҳам сўнгги пайтларда сўз эркинлиги берилиб, аҳоли даромадлари ошиб, мамлакатда эркинлик шамоли эса бошлагач, одамларда китобларга бўлган қизиқиш кун сайин ортиб боряпти. Шахсий ҳисоб-китобларим бўйича йилига ўртача умумий китобхонлик даражаси йигирма фоизга ошиб турибди. Бундай ўсиш бўлаётгани мамлакатимиз учун жуда катта натижа. Бу ўсиш янада юқорилашидан умидвормиз — дейди Аллаев.

    Фото: «Московская перспектива»

    Фото: «Московская перспектива»
    Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, китоб савдоси кўнгилдагидек эмас:

    Ҳозир китоб савдосидан тушадиган даромад яхши, деб айтолмайман. Унинг таржимаси, босиб чиқарилиши учун сарфланган харажатлар қопланиши ҳам қийин. Аммо бу вақтинчалик ҳолат. Кейинчалик китоб савдосидан ҳар томонлама — одамларнинг салоҳият жиҳатидан ва бизнес нуқтаи назаридан ҳам фойда бўлади, деган умидимиз бор. Ва биз шу мақсад йўлида китоблар чиқаришни давом эттирмоқдамиз.

    Фируз Аллаевнинг юқоридаги фикрларидан шуни англаш мумкинки, бизнес фаолиятда доим ҳам молиявий натижа биринчи даражали мақсад бўлавермайди. Жамият ақлан ривожланганидан кейин эса ҳар томонлама ўсиш бир эмас, бир неча соҳада сезила бошлайди.

    Фото: Deutsche Welle

    Фото: Deutsche Welle

    Жаҳон бозорига чиқиш учун ҳаракатлар

    Аллаев ушбу лойиҳа доирасида китоблари билан жаҳон бозорига чиқишни мақсад қилганини, бироқ бу ўзига яраша машаққатли вазифа эканини таъкидлади:

    Жаҳон бозорига чиқиш керак, албатта. Лекин бу осон иш эмас. Бунинг учун аввал Ўзбекистон бозорини эгаллаб, ўз ўрнимизни кўрсатиб, мукаммал маҳсулот яратишимиз керак. Мамлакатнинг ўзида имконият кўп, шу билан бирга, эгалланмаган бозорлар ҳам етарлича. Уларни ҳам забт этгач, қўшни мамлакатларга чиқишга ҳаракат қилсак бўлади — деб тушунтириш берди мутахассис.
    31.03.2022, 15:11   Изоҳ (0)   15615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу йил Tracker-2, келаси йил бошида эса Onix’ни тақдим этамиз» — UzAuto Motors бош директори

    28.03.2022, 21:10

    UzAuto Motors раҳбари автомобиллар учун навбатларга изоҳ берди

    28.03.2022, 19:42

    Бири бизнесини сотмоқчи, бошқаси янада ривожланиб кетишидан умидвор — уруш Ўзбекистондаги украиналик тадбиркорлар фаолиятига қандай таъсир кўрсатди?

    25.03.2022, 19:15

    Ўзбекистонда Lacetti’га навбат ноябргача чўзилди

    25.03.2022, 18:18

    Renault Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу Ўзбекистонга таъсир қилади

    24.03.2022, 19:46

    Тошкентда Геология қўмитаси биноси 75 млрд сўмга аукционга қўйилди 

    24.03.2022, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.