Республика Гидрометеорология маркази шторм огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, 4—6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
4—5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
5—6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафтанинг иккинчи ярмидан Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво шиддатли кириб келиши кутилаётгани, бу 4 март куни шамолнинг 15-20 метр/секундгача кучайишига сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.