Гарри Поттер оламининг сеҳрли дунёси барчамизнинг қалбимизни забт этиб улгурган. Биринчи фильм экранларга чиққанига 20 йил бўлди, актёрлар эса бир-бирлари ҳамон дўст.
AdMe нашри уларнинг дўстлигини кўрсатиш ёш сеҳргарлар ҳақидаги фильмларга озгина носталжи уйғотиш учун Гарри Поттер актёрлари ўртасидаги учрашувлардан олинган фотосуратларни тўплади.
Дунёга Гермиона Гренжер ва Драко Малфой номи билан танилган Эмма Уотсон ва Том Фелтон ажойиб дўст. Улар пляждаги ушбу селфини 2018 йилда олишган. Уларнинг қаҳрамонлари кинода адоватда бўлишларига қарамай, актёрларни доимо дўстлик боғлаб келган.
2019 йилда улар яна биргаликда вақт ўтказа бошлашди — Том уларнинг Жанубий Африкадан бирга тушган фотосуратини саҳифасига жойлади. У Эммага гитара чалишни ўргатгани ҳақидаги ёқимли суратини баҳам кўрди.
https://www.instagram.com/p/B1WDOOaAiYJ/?utm_source=ig_web_copy_link
Улар фильмда Невилл ролини ўйнаган Метю Льюис билан ҳам дўст. Бу 2018 йилдаги сурат.
https://www.instagram.com/p/BhoTrohD-a6/?utm_source=ig_web_copy_link
Севимли қаҳрамонларимиздан яна бири Гарри ва Жинни Уизли. Улар 2016 йилда Жинни ролини ижро этган Бонни Райт «Махфийлик» фильмида бош ролни ўйнаган Дэниэл Радклиффни кўргани келганида учрашган. Қадрдон дўстларнинг суратга олиш ишлари тугагандан кейин ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлашларини кўриш қанчалик ёқимли.
Ота ва ўғил — Люциус ва Драко Малфой 2017 йилда яна учрашишди. Улар билан Поттер сериясининг бошқа актёрлари — Метю Льюис ва Уорик Дэвис ҳам бор эди. Шунча йиллардан кейин Малфойлар ҳали ҳам яқин экан.
https://www.instagram.com/p/BP6HSXnh98K/?utm_source=ig_web_copy_link
Фред, Жорж ва Рон Уизли (Жеймс ва Оливер Фелпс ва Руперт Гринт) Том Фелтон билан Орландодаги Universal Studios’га боришди.
https://www.instagram.com/p/ByrY-2KAjKN/?utm_source=ig_web_copy_link
2021 йилда Драко Малфой ва Уизли оиласи яна бирлашишди. Том Фелтон ушбу суратга қуйидагича изоҳ қолдирди: «Драко ич-ичидан доим малла бўлишни хоҳларди».
https://www.instagram.com/p/CV5nT2sNfJt/?utm_source=ig_web_copy_link
Бу сафар голф ўйнаш ва қизиқарли селфи қилиш учун 2021 йилда Том Фелтон ва Жеймс Фелпс яна кўришишди. Уларнинг қаҳрамонлари қарама-қарши томонларда бўлганига қарамай, ҳақиқий ҳаётда бу актёрлар яхши дўст бўлиб қолишган.
https://www.instagram.com/p/CN518NVgvER/?utm_source=ig_web_copy_link
Драко Малфой ва Невилл (Том Фелтон ва Метю Льюис) ҳаётда яқин дўст. 2018 йилда Том Метюга Слизерин халтасини совға қилаётган кулгили суратини жойлаштирди. 20 йил ўтса ҳам актёрлар бир-бирларига Гарри Поттер билан боғлиқ ҳазил қилишади.
https://www.instagram.com/p/BmpdXg2li8Q/?utm_source=ig_web_copy_link
Уларнинг қаҳрамонлари бошиданоқ душман бўлган, аммо экрандан ташқарида Дэниэл Редклифф ва Том Фелтон яхши дўст.
Полумна Лавгуд (ҳақиқий ҳаётда Эванна Линч) фильмда «сингиллари» — Кети Люн ва Скарлетт Хефнер ролларини ўйнаган Чо Чанг ва Панси Паркинсон билан суратга тушди.
https://www.instagram.com/p/Bs0vSmsBE49/?utm_source=ig_web_copy_link
Поттер ҳақидаги барча фильмлар сюжетининг марказида, албатта, Гарри, Рон ва Гермиона ўртасидаги дўстлик ётади. Эмма Уотсоннинг айтишича, актёрларнинг мессенжерда мулоқот қилиш учун ўз чатлари бор. Яқинда Дэниэл Редклифф Руперт Гринтни ота бўлгани билан табриклади. Улар катта бўлганига қарамай, бу сеҳрли дўстлик ҳали ҳам мустаҳкам.
Мавзуга доир:
- «Титаник» ва «Гарри Поттер»даги бош қаҳрамонни мушук ижро этганида фильм қандай кўринишга эга бўларди? (видео)
- Машҳур актёр ва актрисалар ўрнини дублёрлар эгаллаганини томошабинлар сезмай қолган фильм ва сериаллар (фото)
- «Гарри Поттер» ишқибозларига манзур келувчи 7 та ажойиб фантастик фильм (фото)
- Таниш мушкул: «Гарри Поттер« фильмидаги Хагрид ҳозир қандай кўринишда? (фото)