Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимини тарк этди.

Фото: ФИЭ

Фото: ФИЭ

«2022 йилнинг 28 февралида Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолдим. Бу қарорни адолатсиз деб биламан. Жазо чоралари шаъним, қадр-қимматим ва ишчанлик обрўйимга путур етказувчи ёлғон айбловлар тўпламидир.

Ўз шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланаман.

Шу тариқа адолат қарор топмагунча, FIE президенти сифатидаги вазифамни тўхтатаман», — деб ёзади Усмонов ўз мурожаатида.

Аввалроқ Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари рўйхатига тушгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келаётганди. У FIE’га 2012, 2016, ва 2021 йилларда қайта сайланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов