Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров Эрон чемпионатига йўл олди.

Фото: «Персеполис»

Фото: «Персеполис»

23 ёшли футболчи Эроннинг «Персеполис» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Унинг сўнгги клуби «Пахтакор» бўлди. «Шерлар» матбуот хизматига кўра, у жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Маълумот учун, «Машъал» сафида катта футболга кириб келган Темиров Суперлига доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Аввалроқ Азизбек Амонов Эроннинг «Истиқлол» клубига ўтганди.

«Персеполис» 45 очко билан Эрон чемпионати 20-туридан кейин пешқадам «Истиқлол»дан (48) кейин 2-ўринда бормоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Президент вилоят ҳокимлари ва элчиларга экспортни 2,5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланганлар ярим млрд сўмдан зиёд зарар етказди