Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг бешинчи кунги баҳслари 24 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

24 февраль кунги жангларда етти нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Булар:

Эркаклар:

  • -57кг: Абдумалик Ҳалоков — Оразбек Асилкулов (Қозоғистон);
  • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Красимир Журов (Болгария);
  • -67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов — Дулат Бекбаёв (Қозоғистон);
  • -75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Олександр Кжнияк (Украина);
  • -80 кг: Одилжон Аслонов — Жорж Кротти (Англия).
Аёллар:
  • -52 кг: Турсуной Раҳимова — Светлана Солянова (Россия);
  • -81 кг: Соҳиба Рўзметова — Анастасия Баязитова (Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл олган бўлса, яна 4 нафар боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади. 22 февраль кунги баҳсларда 4 ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Абдумалик Ҳалоков, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов кейинга босқичга йўл олган бўлса, Райҳона Қодирова Косово вакилига ютқазиб қўйди. 23 февраль куни 5 нафар боксчи рингга чиқди, Ҳасанбой Дўстматов, Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Муллажонов кейинги босқичга чиққан бўлса, Ситора Турдибекова, Мавлуда Мавлонова ўз юришини якунлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди