• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзМУда ўнлаб нодир қўлёзмалар йўқолгани тасдиқланиб, университет мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон Миллий университетининг Нодир қўлёзмалар музейида сақланаётган «баҳоси миллион доллар» турувчи бир қатор китоблар йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилишини билдирганди.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарининг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, текшириш давомида ЎзМУ Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII—XIX асрларга оид қиймати 2,6 миллиард сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

    2022 йил 19 февраль куни университет мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, ҳусусан Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш ҳужжатлари тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий университетида 2018 йилда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу жараёнда университетнинг қўлёзмалар сақланувчи тарих музейидаги нодир китоблар вақтинча бошқа жойга кўчирилган (маълумотларга кўра, музейда 1465 номдаги ўзбек, форс, туркий, араб ва тожик тилларида арабча имлода ёзилган қўлёзма китоблар, хат ва ҳужжатлар сақланган).

    «Kun.uz» 2021 йил 23 декабрь куни 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмагани ва у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100 дан ортиқ китоблар сотиб юборилган бўлиши мумкинлигини хабар берганди.

    Улар орасида энг қимматбаҳо ҳисобланган қуйидаги уч китоб ҳам борлиги айтилган:
    • Абу Муҳаммад ибн Абу Бакр Собунийнинг милодий 1261 йилда форс тилида ёзилган «Китоб ул-кифоя фил-ҳидоя» номли қўлёзма асари;
    • Шарафиддин Али Яздий томонидан ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» китобининг XV асрга оид дунёдаги иккинчи нусхаси, қўлёзма;
    • Алишер Навоийнинг тўлиқ «Хамса» достони ва «Лисон ут-тайр» асарлари кўчирилган ва тилла суви юритилган XIX асрнинг биринчи ярмига тегишли қўлёзмаси (муаллифи номаълум).

    Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» асари қўлёзмаси.

    Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» асари қўлёзмаси.
    Фото: ЎзМУ кутубхонаси (архив) / «Kun.uz»

    Интернетдаги шов-шувлардан сўнг, Миллий университет маъмурияти 24 декабрь куни журналистларга «йўқолган ёки сотиб юборилган» деб айтилаётган нодир китобларни кўрсатган. Ушбу университет магистранти Муҳаммадбобур Юсупов журналистларга кўрсатилган қўлёзмалар айнан можарога сабаб бўлган асарлар эмаслигини таъкидлаганди.

    25 декабрь куни университет ахборот хизмати тарқалган маълумотлар юзасидан баёнот берди. Унда, жумладан, шундай дейилганди:

    «Мақолада келтирилган ва ‘йўқолган’ деб иддао қилинган ‘манбалар’нинг борлиги ва ўзи асл биринчи нусха эмас, балки қўлёзманинг кўчирма нусхалари бўлиб, айни вақтда тадқиқотчиларнинг изланиш манбаси сифатида очиқ фондда сақланган адабиётлар эканлиги таклиф этилган мутахассис экспертлар томонидан тасдиқлангани маълум қилинди.

    ЎзМУ илмий жамоаси ва профессор-ўқитувчилари бундай исботланмаган, тасдиқланмаган, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари якунланмаган оралиқ мавзуларни трендга чиқарилиши университетнинг кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият эътиборидаги нуфузига путур етказиши мумкин деб қабул қилади. Шу билан бирга университетга нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисоблайди».

    21.02.2022, 13:32   Изоҳ (0)   14465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда тадбиркорга 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш учун 600 доллар сўраган давлат солиқ катта инспектори ушланди

    21.02.2022, 13:12

    Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)

    21.02.2022, 12:57

    «Ўзгидромет» 22 февралда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    21.02.2022, 12:26

    Россиядан Тошкентга юборилган 7 та вагон-цистернадаги бензинни ўғирлаган шахслар ушланди

    21.02.2022, 12:11

    Самарқандда раққосасини Туркияга сотиб юборишга уринган отарчи аёл 3 йилга қамалди

    21.02.2022, 11:31

    Ўзбекистонга 135 минг дозадан ортиқ «Спутник Лайт» вакцинаси келтирилди

    21.02.2022, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.