«Арсенал» футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона» аъзосига айланди.
Обамеянг эркин агент сифатида «Барселона» сафига ўтди. Аввалроқ у лондонликлар билан шартномани бекор қилганди.
Габонлик ҳужумчи «кўк-анорранглилар» билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувга кўра, 2023 йилнинг ёзидан 100 миллион евро товон пули ҳақидаги банд ишга тушади.
Обамеянг фаолиятини «Милан»да бошлаган. Ундан сўнг «Дижон», «Лилл», «Монако» ва «Сент-Этен» жамоаларида ижара асосида ўйнаган. 2011 йилда «Сент-Этен» ҳужумчи тўлиқ трансферини сотиб олган. 2013 йилдан 2018 йилга қадар «Боруссия Дортмунд» шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилда эса «Арсенал» сафига қўшилган эди.
Пьер-Эмерик фаолияти давомида 641 та ўйин ўтказиб, 324 та гол ва 101 та ассист муаллифига айланган. Габонлик ҳужумчи 2021/22 йилги мавсумда Англия Премьер Лигасида 14 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига тўртта гол ёздириб қўйди.