Футбол бўйича Италия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор ўйинлар 18 январь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Ювентус» «Сампдория» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Хуан Куадрадо ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Даниэле Ругани иккинчи голни урди. 63-дақиқада эса Андреа Конти ҳисобни қисқартирди.

67-дақиқада Пауло Дибала туринликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди. 77-дақиқада Альваро Мората пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди.

Бу ғалаба орқали Массимилано Аллегри шогирдлари Италия Кубогининг 1/4 финали йўлланмасини қўлга киритди.

Италия Кубоги

1/8 финал босқичи

18 январь, сешанба

«Ювентус» – «Сампдория» 4:1

Голлар: 1:0 – 25 Куадрадо, 2:0 – 52 Ругани, 2:1 – 63 Конти, 3:1 – 67 Дибала, 4:1 – 77 Мората (пенальти).

«Ювентус»: Перин, Де Шилё, Данило (Кьеллини, 62), Ругани, Алекс Сандро, Куадрадо (Аке, 75), Рабьо, Локателли, Артур (Бентанкур, 75), Кулусевски (Дибала, 62), Мората (Кайо Жорже, 79).

«Сампдория»: Фальконе, Конти (Кандрева, 64), Берешински, Мурру, Маняни, Аужелло (Дрегушин, 81), Ринкон, Торсбю (Роналду Виэйра, 64), Аскилдсен, Капуто (Черво, 85), Торрегросса (Габбьядини, 64).

Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (78), Ринкон (85), Роналду Виэйра (88).

«Лацио» – «Удинезе» 1:0

Гол: 1:0 – 106 Иммобиле.