Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев раислигида 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Фото: Президент матбуот котиби

Фото: Президент матбуот котиби

Қайд этилишича, давлат раҳбари йиғилганларни, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва соҳа фахрийларини байрам билан табриклаган.

«Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.

Ушбу мажлис улуғ сана — Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда», — дейди президент.

Фото: Президент матбуот котиби

Фото: Президент матбуот котиби

Давлат раҳбари ислоҳотлар натижасида мамлакат хавфсизлиги ва халқ осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армия шаклланаётганини маълум қилган.

«Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.

Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда», — деган давлат раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар