Россиянинг Москва шаҳридан Тошкентга учаётган самолёт бортдаги аҳволи оғирлашган йўловчи сабаб Қозон шаҳрига режадан ташқари қўнди. Бу ҳақда Telegram’даги Aviaincident канали хабар қилди.

Flightradar сайтидаги маълумотларга кўра, Uzbekistan Airways’га тегишли HY604 самолёти 8 январь куни Москва вақти вилан 11:10 да Домодедоводан Тошкентга парвоз қилган. Парвоз пайтида бортдаги йўловчининг аҳволи оғирлашиб, ўлиш хавфи пайдо бўлган. Шу сабаб самолёт экипажи «ПАН» сигналини эълон қилиб, Қозон шаҳрига қўнишига тўғри келган.

У ерда йўловчи касалхонага олиб кетилган. Самолёт 14:57 да Тошкентга учиб, 17:05 да етиб келган.