Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда эрини пичоқлаб, ўлдириб қўйган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 декабрь куни соат 18:00 ларда Косон тумани «Қорабайир» МФЙда яшовчи Э.Ж. маст ҳолатда турмуш ўртоғи М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, уни бўғган. Аёл эрининг қўлидан чиқишга уринган, бироқ кучи етмагани сабаб супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғининг чап қўлтиқ ости соҳасига бир марта санчиб олган.

Оқибатда эркак олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мудҳиш ҳодиса содир бўлган маҳаллада эр-хотиннинг жанжали оқибатида юзага келган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бошқармаси, 2-сектор ишчи гуруҳи ҳамда оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда маҳалла фаоллари ва марҳумнинг яқин қариндошлари иштирок этган.

Йиғилишда содир этилган жиноятни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар таҳлил этилган, марҳумнинг спиртли ичимликка ружу қўйиши, оилавий муносабатларга енгил-елпи, турмуш ташвишларига юзаки қарагани, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва қариндошлар нега бу ҳолатга панжа орасидан қарагани танқид остига олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда эркак иккинчи хотинининг 15 ёшли ўғли томонидан пичоқлаб ўлдирилгани, Фарғонада хотини ва 13 ёшли ўғлини таёқ билан уриб ўлдирган эркак 22 йилга қамалгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов