Сурхондарёнинг Денов шаҳрида жойлашган икки қаватли «Indenim» савдо мажмуасида 7 декабрь куни соат 03:57 да портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 9 киши турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган, савдо мажмуаси вайроналари остидан икки кишининг жасади топилган.

Ижтимоий тармоқларда портлаш вақтида ҳодиса жойидан 2 километр узоқликда жойлашган офис кузатув камераларида муҳрланган тасвирлар эълон қилинди. Лавҳаларнинг бирида соат 03:38 да юз берган кучли портлаш овози ва унинг зарбидан офис эшиги очилиб кетгани акс этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, ҳодиса жойига бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган. Комиссия таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган. Улар воқеа жойида иш олиб бормоқда.