• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Фаоллар ва депутатлар кўчат экишда намуна кўрсатишди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикада яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасидаги хайрли ишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Чилонзор тиббиёт бирлашмаси ҳамда «Қозиробод» маҳалласига туташ ҳудудлар бўйлаб кўчат экиш акцияси ўтказилди. Акцияда партиянинг масъул ходимлари, фаоллари, фракция аъзолари, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши аъзолари, халқ депутатлари, маҳаллий кенгаши депутатлари қатнашишди. Кўчат экиш ишлари фақат пойтахт билан чекланиб қолгани йўқ. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам партия фаоллари дарахт ўтказиш тадбирида жонбозлик кўрсатишди.

    Айтиш жоизки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги «Долзарб 40 кунлик»да фаол иштирок этиш бўйича Халқ демократик партияси алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, шунга мувофиқ бутун республика ҳудуди бўйлаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, партиянинг фаоллари, 10 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлари, 1600 нафардан кўпроқ депутатлари кўчат ўтқазиш ишларида фаоллик кўрсатишмоқда, ижтимоий соҳа объектлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар истиқомат қиладиган ҳовли-жойлар, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан ажратилган махсус майдонларга манзарали, иқлим шароитига тез мослашадиган дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда. Бу борада «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш, шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида «Мен ҳам кўчат экаман», «Ҳар бир ёшга ўн кўчат», «Маҳалламизни боғ қилайлик», «Мендан маҳалламиз боғига минг кўчат», «Яхшидан боғ қолур», «Депутат боғи», «Ёшлар боғи» каби амалий акция ва лойиҳаларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

    Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудида Мўйноқ илмий-ишлаб чиқариш участкасида амалга оширилаётган «Оролдаги боғим» майдончасига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг маҳаллий бюджет параметрларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига маблағ ажратиш, ушбу маблағлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, истироҳат боғлари, мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ҳудудларда янги жамоат истироҳат боғи ва кичик, яшил истироҳат боғларни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш борасида жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб бормоқда. Бу борада жойларда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга ранг-баранг акциялар ўтказилиб, кенг жамоатчилик, электорат вакиллари ўртасида тарғибот, тушунтириш ишлари ҳам фаол олиб борилмоқда.

    Мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.12.2021, 18:00   Изоҳ (0)   36898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукус шаҳрида Imzo компанияси томонидан ишлаб чиқариш базаси ишга туширилди

    07.12.2021, 15:00

    Coozin платформаси — мижозлар учун мазали таомлар ва сифатли етказиб бериш хизмати, уй бекалари учун эса даромад манбаи

    07.12.2021, 12:00

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуасида бир хонали хонадонлар учун дастлабки тўлов 40 млн сўмдан бошланади

    07.12.2021, 09:00

    Apelsin «туғилган куни» муносабати билан танлов эълон қилади

    06.12.2021, 18:00

    «Агробанк» ўз ребрендингини эълон қилди

    06.12.2021, 15:00

    Boulevard турар жой мажмуасидаги хонадонларни 18 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилинг

    06.12.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити”ни мағлуб этган “Ал-Ҳилол” футболчилари қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 11:00

    Данияда аёлларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурий бўлди 

    Дунё | 2 июл, 10:57

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Кино | 2 июл, 10:49

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.