Сурхондарё вилояти Денов шаҳри марказида жойлашган «Indenim» (собиқ «Юбилейний») савдо мажмуасида 7 декабрь куни соат 03:57 да кучли портлаш содир бўлди. ФВВ ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида камида 9 киши тан жароҳати олган; ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан эълон қилинган фото ва видеохабарларда портлаш жуда кучли бўлгани, мажмуа яроқсиз аҳволга келгани, унинг атрофидаги бошқа турар жой ва маъмурий биноларга, хусусан, ҳокимлик ва масжид биноларига ҳам зарар етгани таъкидланади.

Кейинчалик ФВВ портлаш оқибатида вафот этганлар 2 кишига етганини хабар қилди.

Қайд этишларича, ҳодиса жойига бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қуйида воқеа жойидан олинган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган олинган фото ва видеолар билан танишиш мумкин.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram / @militsiya_uzb

Фото: Telegram / @militsiya_uzb

Фото: Telegram / @militsiya_uzb

Фото: Telegram / @militsiya_uzb

Фото: Telegram / @militsiya_uzb