Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Футбол бўйича Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар 4 декабрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Реал» сафарда Винисиус Жуниор ва Лука Йовичнинг голлари эвазига «Реал Сосьедад» устидан ғалаба қозонди.

Шу тариқа Карло Анчелотти жамоасининг барча мусобақалар доирасидаги ғалабали серияси 8 тага ўйинга етди.

«Атлетико» эса сенсацион равишда «Мальорка» енгилди. «Матрасчилар» ҳисобда олдинда бориб, сўнгги дақиқаларда кетма-кет иккита гол ўтказиб юборди ва аламли мағлубияти қабул қилиб олди.

«Реал» 39 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда, «Атлетико» эса пешқадамдан иккита кам ўйин ўтказган ҳолда 29 очко билан 4-поғонани банд этган.

Ла Лига

16-тур баҳслари

«Реал Сосьедад» – «Реал Мадрид» 0:2

Голлар: 0:1 – 47 Винисиус Жуниор, 0:2 – 57 Йович.

«Реал Сосьедад» – Ремиро, Горосабел (Сальдуа, 68), Ле Норман, Субелдия, Рико (Мунёс, 86), Янузай (Порту, 68), Гевара (Турриентес, 61), Субименди, Сёрлот (Барренечеа, 61), Исак, Ойарсабаль.

«Реал Мадрид» – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос (Вальверде, 81), Каземиро (Камавинга, 65), Бензема (Йович, 17), Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 81).

Огоҳлантиришлар: Субелдия (26), Янузай (60).

«Атлетико» – «Мальорка» 1:2

Голлар: 1:0 – 68 Матеус Куня, 1:1 – 80 Руссо, 1:2 – 90 Кубо.

Изоҳ
Асосий янгиликлар