Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация 3 декабрь куни ишчи ташриф билан Москвада бўлиб турибди.

Ташриф давомида Беҳзод Мусаев Россиядаги ҳамкасби – Михаил Мурашко билан учрашиши кутилмоқда.

Шунингдек, Дмитрий Рогачев номидаги болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси миллий тиббий тадқиқот марказига ташриф буюриш ва улар билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилган.

Россия соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган ҳамда Николай Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар билан учрашиш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, вазир Михаил Мурашко бошчилигидаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Чилонзорда Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университининг филиалини очиш масаласи муҳокама қилинган эди.