Аксарият уй бекалари уйдаги пол ва гиламларни мунтазам равишда чангюткич ёрдамида тозалайди, лекин деярли пардалар ёки юмшоқ мебелларга эътибор қаратмайди. Айни пайтда, вақт ўтиши билан у ерда бошқа жойларга қараганда кўпроқ чанг тўпланади. Қуйида уйдаги қайси жойларни мунтазам равишда чангюткичда тозалаш кераклигини маълум қиламиз.

Фото: «Домашний очаг»

Тортмалар

Эҳтимол, тортмаларни чангюткич билан тозалаш кераклиги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмас. Бироқ улар одатдагидек тозалашга муҳтож, вақт ўтиши билан улар чанг билан тўлади. Чанг кийимларга жойлашади, тортмалар эскиради ва у ердан ёқимсиз ҳид кела бошлайди.

Пардалар

Пардалар ҳар қандай мавсумда чанг тўплайди. Агар доимо дераза очиқ бўлса, хонада чанг айланиб, нафас олиш касалликларини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ҳар сафар тозалашда чангюткичнинг махсус юмшоқ чўткаси ёрдамида пардалар устини тозалаш керак.

Матраслар

Эҳтимол, ётоқхонани мунтазам равишда ўзгартириш ва тоза сақлаш мумкин. Лекин матрасни ҳам доимий равишда чангюткичда тозалаш кераклигини кўпчилик билмайди. Тозалашни икки-уч ойда бир маротаба амалга ошириш тавсия этилади.

Каравот ости

Мебель остида чанг ва кир тўпланганда, чангга аллергияси бўлган одамларда реакция пайдо бўлиши мумкин. Каравот ва диванлар тагини мунтазам равишда чангюткичда тозалашга ҳаракат қилиш керак, агар оддий чангюткич билан уларнинг тагини тозалаш қийин бўлса, робот чангюткичдан фойдаланиш мумкин.

Супурги 

Супургиларни ҳам вақти-вақти билан тозалаб туриш керак, чунки чангюткичдан фарқли ўлароқ, унинг чанглари ўзида тўпланади.

Диванлар

Диванларни ҳафтада бир марта чангюткичда тозалаш керак. Чунки уларда ҳам худди гиламларда бўлгани каби уй ҳайвонларининг юнглари, микроблар, соч толалари тўпланади. Улар балки кўзга яққол ташланмаслиги мумкин, аммо улар мавжуд. Шунинг учун, агар уйда уй ҳайвонлари бўлса, аввал ҳўл резина қўлқопларда, сўнгра чангюткич билан тозалаш тавсия этилади

Дераза токчалари

Тозалаш пайтида дераза токчаларини артишдан ташқари, бурчакларини чангдан тозалаш лозим.

Клавиатура

Деярли ҳар доим офис жиҳозларини ўз вақтида тозалаш қанчалик муҳимлиги унутилади. Тиқилиб қолган чанг қурилманинг ишлашига халақит беради. Клавиатурани шунчаки артиб қўйишнинг ўзи кифоя эмас, махсус восита ўрнатиб, клавиатурани ҳам алоҳида чангюткичда тозалаш керак.