Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нилуфар Усмонова Юлдуз Усмонованинг қандай буви эканлигини ифодаловчи видеони саҳифасига жойлаштирди.

Алишер Файз саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Марям Тиллаева Москвада унинг учун қизиқ туюлган ҳолатларни санаб ўтди. Бу фикри учун эса турмуш ўртоғи ундан «шубҳаланиб қолди».

Болливуд актрисаси Анушка Шарма мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Рухшона онасининг туғилган кунида рус тилидаги «Мама» қўшиғини ижро этиб, волидасини тўлқинлантириб юборди.

Мадина Мумтоз фолловерлари билан гуллар ҳақида суҳбатлашди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Хўжаев ўзига жуда ўхшайдиган бола билан қисқа видеода кўриниш берди.

Шаҳзода янги суратини «Эртага нима бўлишини эртага ўйлайман», деб изоҳлади.

Фото: Instagram

«Яхши кўрардим» қўшиғи билан танилган Ғайбулла Турсунов ўғлининг туғилган кунини нишонлади. Кечага хонандалар Ёрқинхўжа Умаров, Фарруҳ Фазел ва Афруза ташриф буюрди.

Райҳон онаси, актриса Тамара Шокировани хотирлади. Тамара Шокирова ҳаёт бўлганида 26 ноябрь куни 66 ёшни қаршилаган бўларди.

Фото: Instagram

26 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева пойтахтдаги ресторанлардан бирида туғилган кунини нишонлади. Туғилган кунга ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ташриф буюрди.