• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Нон-чой сотган вақтларимиз ҳам бўлган». Пул ортидан қувмай миллиардер бўлган Одил Аҳмедов

    Ўзбек футболи ва ундаги асосий шахслар ҳақида гап кетганида, миллий терма жамоанинг сўнгги йиллардаги сардори ва асосий футболчиларидан бири бўлган Одил Аҳмедов номини эсламаслик имконсиз. Дарҳақиқат, унинг мамлакат футболи ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда индивидуал маҳорати ҳақида тўхтовсиз гапириш мумкин. Ҳақиқий ватанпарвар деб ном берилган Одил Аҳмедов бугун, 25 ноябрь куни 34 ёшни қарши олди. «Дарё» шу муносабат билан Одил Аҳмедовнинг фаолияти ва ҳаёти йўли ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: ЎФА

    Профессионал фаолиятнинг бошланиши ва ундаги қийинчиликлар

    Ташқи кўриниши ва жуссасининг тузилишидан ҳам оддий ўзбек оиласидан чиққани сезилиб турадиган Одил Аҳмедовнинг катта футболга кириб келиши осон кечмаган. Унинг ўзи ҳам бу борада жуда кўп гапириб келади.

    «Оиламизда фақат отам ишлаганлар, ойликка яшаш ва у билан 5 фарзандни боқиш жуда қийин бўлган. Шаҳарга ёки Тошкентга бориб футбол ўйнашга имкониятимиз бўлмаган. Шунинг учун ёшликда меҳнат қилишимизга тўғри келган, жуда кўп қийинчиликларни бошдан ўтказганмиз. Тошкентга ўқишга кетаётганимда, раҳматли отам жуда катта мотивация берганлар. Улар менга ҳеч қачон баҳона қидирмасликни ва энг зўри бўлишим кераклигини айтганди. Ўша пайтларда катта футболга кириш остонасида эдим, мени «Навбаҳор»га қабул қилишмаганди. Кейин отамнинг гапларидан таъсирланиб, сумкамни кўтариб, яна Тошкентга кетганман. Бир йил «Локомотив»да юрганман, кейин «Пахтакор»нинг асосий таркибига жалб қилинганман», — деганди Аҳмедов профессионал фаолиятининг бошланиши ҳақида.

    У болаликдаги қийинчиликлари ҳақида гапирар экан шундай дейди:

    «Ака-укалар чиқиб, бозорда нарсалар сотганмиз, ёнимизда стадион бўларди, у ерга чиқиб нон-чой сотган маҳалларимиз ҳам бўлган. Жуда кўп қийинчилик кўрганмиз. Тошкентда ўқиб юрган пайтимда Наманганга кетишга йўлкирага ҳам пул бўлмаган ҳолатлар бўлган. Бунақа вазиятлар оиламизда жуда кўп бўлган. Жуда қийналганман, ҳатто ўша маҳал футболни ташламоқчи ҳам бўлганман. Лекин отам раҳматли бунинг ҳаммаси ўткинчилиги ва барчаси ўз қўлимдалигини айтарди. ‘Агар сен ҳаракат қилсанг, ҳаммамизни бу вазиятдан олиб чиқиб кетасан’, дегандилар».

    Ҳақиқатан ҳам, анча ёш пайтида футбол ўйнаш учун уйидан чиқиб кетган Одил 19 ёшигача турли жамоаларнинг асосий таркибига кира олмай юради. Булар қаторида ўзи туғилиб ўсган Наманганнинг «Навбаҳор» ва «Локомотив Тошкент»ни кўриш мумкин. Ва фақатгина 2006 йилга келиб, Одил «Пахтакор»нинг асосий таркибига жалб қилинади. Бунинг қандай содир бўлгани ҳақида бир неча йил аввал журналист Нодирхўжа Йўлдошев шундай ёзганди:

    «2005 йили Самвел Бабаян Олимпия захиралари коллежига селекция учун ташриф буюради. Ўзи билан Тажмурод Агамуродовни ҳам олган. Иккига бўлиниб ўйнаётган жамоа ичида Агамуродов Одилни Бабаянга тавсия қилади. Бабаян ўз навбатида уни «Пахтакор»га жалб қилади. 2006 йил уни Абрамов олимпия терма жамоасига таклиф қилади.

    Валерий Непомняшчий эса Ўзбекистон Кубогида унга имконият беради ва «Қизилқум» – «Пахтакор» ўйинида асосий таркиб билан қолишини айтади. 2-бўлимда Уче Ихеруоме (2005—2010 йилларда «Пахтакор»да ўйнаган нигериялик легионер — изоҳ «Дарё») ўрнига Илдар Магдиев тушади. 84-дақиқада Илдар жароҳат олади, унинг ўрнига Аҳмедов тушади. Шундан кейин Валерий Кузмич секин-аста уни асосий таркибга қўя бошлайди. Айнан у аслида Одилга «Пахтакор»да имконият берган инсондир. Лекин фақат угина Одилни кашф этилишида ўзининг ҳиссаси йўқлигини айтган. 2014 йил ижодий сафар билан Москвага борганимда, Валерий Кузмич билан «ЦСКА» офисида кўришганмиз. Шунда мен у кишига ‘Одил учун сизга катта раҳмат’, деганимда, унинг жавобидаги камтарликка беш кетганман. ‘Мен уни бор йўғи асосий таркибга қўйдим, қолгани ўзининг меҳнати’».

    Фото: Getty Images
    Шундан сўнг Аҳмедов «Пахтакор» сафида ёрқин ўйинлар кўрсатишни бошлайди ва бир неча мавсум давомида барқарорликни сақлаб туради. У ўзи майдонга тушган ҳар бир ўйинда жонкуярлиги ва курашлардан қочмаслиги билан бошқалардан сезиларли даражада ажралиб турган. Унинг содиқлик хислатлари ҳам таҳсинга лойиқ: 2008 йилда «Бунёдкор» яхши молиявий шартлар эвазига «шерлар»нинг бир қатор етакчи футболчиларини ўз сафига қўшиб олади. Бироқ Аҳмедов жамоадан кетмайди ва бу қарорини садоқат масаласи билан боғлайди. Айнан шу омиллар туфайли ҳам ўша йилларда Тошкент дербиси мақомида ўтадиган «Пахтакор» — «Бунёдкор» қарама-қаршилиги ҳақиқий жангга айланиб кетарди.

    Россия ва Хитойдаги фаолияти

    Одил Аҳмедов «Краснодар» сафида

    Одил Аҳмедов «Краснодар» сафида
    Фото: «Краснодар»

    2011 йилда Одил Аҳмедовнинг ҳаётида янги саҳифа очилади, у ўша йили легионерга айланди. 2011 йили ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ёрқин ўйин кўрсатади, Одил Аҳмедов эса жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлади. Айнан ушбу мусобақадаги ўйинлар сабаб Одилга бир қатор хориж клубларидан таклифлар бўлади. Аҳмедов араб жамоаларининг анчагина «ёғли» таклифларини рад этиб, Россиянинг «Анжи» клуби вариантини танлайди. Махачқалъа клубидаги 3 йиллик фаолияти давомида ўзининг нималарга қодирлигини исботлаган ярим ҳимоячи жамоада Самюэль Это’O ва Роберто Карлос каби дунё футболи юлдузлари билан бирга тўп суради.

    Бироқ 2013 йилдан бошлаб клубда молиявий инқирозлар бошланади ва жамоани бир қатор юлдузлар тарк этади. Шу жумладан, Одил Аҳмедов ҳам 2014 йилда Россиянинг бошқа бир жамоаси «Краснодар» аъзосига айланади. Краснодарликлар сафида ҳам Одил тезда ўз ўрнини топиб олади, жамоа таркибида 101 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширгани бунга исбот бўлиши мумкин.

    Фото: «Шанхай СИПГ»

    Бироқ 2017 йилга келиб, «Краснодар»да мураббий алмашади ва у Одилга майдон марказида жой йўқлигини айтади. Шу тариқа у жамоасини ўзгартиришга қарор қилади. Уни Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси 7 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олади. Шанхайликлар сафида ҳам Аҳмедов Халк, Оскар сингари номдор футболчилар билан тўп суради. Бир неча йиллар давомида Хитой чемпионатида юқори даражада ўйнаб келаётган Аҳмедов у ерда «СИПГ»дан ташқари, «Тяньцзинь Тэда» ва «Цанчжоу Майти Лайонс» клубларида тўп суришга улгурди.

    Фото: «Цанчжоу Майти Лайонс»

    Айни дамда «Цанчжоу Майти Лайонс» футболчиси ҳисобланган Аҳмедовнинг Ўзбекистонда эканлиги кўпчиликни қизиқтирмоқда. Унинг ўзи август ойида «Championat.asia» нашрига берган интервьюсида шундай деганди: «Хитой чемпионатида жуда катта танаффус юзага келган. Бу Хитой терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралашида ўйинлар ўтказиши билан боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб уйда дам оляпман. Чемпионат декабрь ойида тикланади».

    Шунингдек, футболчи ўша интервьюсида жамоаси билан яна бир йиллик шартномаси борлиги, фаолиятини чет элда якунлаши ва Ўзбекистонда ўйнаш нияти йўқлигини маълум қилган.

    Терма жамоа ва армон бўлиб қолган Жаҳон Чемпионати

    Фото: ЎФА

    2007 йилдан 2021 йилгача, 14 йил давомида терма жамоада ҳаракат қилган Одил жамоанинг ҳақиқий жонкуяр ўйинчиларидан бўлган. У жамоа билан тўрт марта Жаҳон Чемпионати саралашида қатнашиб, ҳар сафар аламли мағлубиятларни қабул қилиб олган. Аммо Одил терма жамоадаги бирорта ўйинда шунчаки ўйнамаган, балки том маънода жанг қилган. Аҳмедов терма жамоада 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голни ўз номига ёздириб қўйган.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини уйда томоша қилиши аниқ бўлганидан кейин ЎФАда навбатдан ташқари конгресс бўлиб ўтди. Унда Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Шу жойда жуда кўп гапирилди. Аммо битта нарсани айтмоқчиман: футболни алдаб бўлмайди.

    Бугун ўзгармасак, ҳар 4 йилда шундай туриб кечирим сўраймиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими, шу соҳадаги одам бўладими — футболнинг манфаатини биринчи ўринга қўймаса, бизда ҳеч қачон натижа бўлмайди. Бу катта деталлардан бири. Майдалари эса жуда кўп.

    Россияда, Хитойда ўйнадим, биз ҳар томонлама орқадамиз. Асосий муаммоларимиздан бири — болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимиздир.

    Терма жамоадаги фаолиятимни якунладим.

    Одил Аҳмедов

    Шу тариқа миллий жамоанинг кўп йиллик фидойи сардори ўзига муносиб бўлмаган тарзда жамоадан кетди. Инкор этиб бўлмас бир жиҳат бор: сўнгги 10 йилликда терма жамоанинг ўйини айнан Одилга боғлиқ эди, у ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида ҳақиқий сардор бўлган.

    Болалар футболи ва «Одил Жуниор»

    Одил Аҳмедов деярли барча интервьюларида Жаҳон Чемпионатига йўл болалар футболи ва жараён тўғри ташкил қилинган футбол академияларидан бошланишини таъкидлаб келган. Ушбу сўзларни амалда кўрсатиш учун Одил Аҳмедов 2017 йилда «Одил Жуниор» мактабига асос солди. Мактабга мамлакатнинг барча вилоятларидан иқтидорли болалар қабул қилиниб келинмоқда. Академияда яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бўлган Зайниддин Тожиевнинг ишлаётгани ҳам Одил Аҳмедов олдига жиддий мақсадларни қўйганидан далолат беради.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Бунга исбот тариқасида «Одил Жуниор»нинг 2021 йилги Ўзбекистон U-14 чемпионатида ғолиб бўлганини келтириш мумкин. «Одил Жуниор»нинг бу йўлда «Бунёдкор», «Пахтакор», «Насаф» ва «Машъал» каби клублар академияларини ортда қолдиргани ҳам у ердаги ишлар қанчалик даражада тўғри йўлга қўйилганини кўрсатиб турибди.

    Бундан ташқари, Одил Аҳмедов легионерлик даврида ишлаган пуллари орқали тадбиркорлик фаолиятини ҳам бошлаган. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш, медицина ва бошқа соҳалар бўйича Наманган ҳамда Тошкент шаҳарларида 2—2,5 минг нафар одамни иш билан таъминлаган.

    Бошқа мақолалар:

    • Жаҳон ва Европа чемпиони Миржалол Қосимов 51 ёшда. «Ўзбек Марадонаси»нинг фаолиятига назар
    • Қосимовлардан Шомуродовларгача. Ўзбек футболидаги сулолалар ҳақида
    • Шацких, Гейнрих, Шомуродов ва бошқалар. Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
    • «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    25.11.2021, 21:24   Изоҳ (0)   91183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тадқиқотлар Жаҳон Чемпионатининг ҳар 2 йилда ўтказилиши УЕФА ва Европа миллий лигаларига катта зарар етказишини кўрсатди

    25.11.2021, 19:10

    Энг оғриқли мағлубият, энг узун совринсиз серия ва бошқалар. Оле-Гуннар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти рақамларда

    25.11.2021, 13:45

    Европа Лигасига йўл олган Жасур Яхшибоев, Секейра билан хайрлашган «Локомотив» ва етакчисини мавсум охиригача йўқотган «Челси». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.11.2021, 08:06

    ЕЧЛ. Жасур Яхшибоев майдонга тушмаган ўйинда «Шериф» «Реал»га йирик ҳисобда енгилди. «Ман Сити» «ПСЖ»дан устун келди, «Ливерпуль»да ҳам ғалаба

    25.11.2021, 07:20

    «Барселона»га қайтиши мумкинлиги, Роналду билан рақобати ва Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида — Лионель Месси билан интервью

    24.11.2021, 23:35

    Карим Бенземага 6 йил давом этган «Вальбуэна иши» бўйича суд ҳукми ўқилди

    24.11.2021, 21:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.