• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги бу маҳаллада Россияга кетувчилар қолмаган, жиноятчилик ва ажримлар йўқ ҳисоби. Ҳаммасига сабабчи — стол ва стуллар

    Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани «Ижтимоият» маҳалласидаги 500 дан зиёд хонадонда 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бундан 10—15 йил аввал бу маҳалланинг аксарият эркаклари (нафақат эркаклари), водийнинг аксарият маҳалла ва қишлоқларида бўлгани каби, ишлагани Россияга кетарди. Аммо ҳозир ижтимоиятликлар орасида иш излаб хорижга кетадиганлар деярли қолмаган ҳисоби — маҳалланинг ишга яроқли 80 фоиз аҳолиси уйида ўтириб ўз-ўзини банд қилган, мебелсозлик билан шуғулланади (қолган 20 фоизи эса давлат ишида).

    Маҳалла раиси Одилжон Даминовнинг сўзларига кўра, «Ижтимоият» сўнгги беш йилда ҳақиқий уста-ҳунармандлар маҳалласига айланган — 2016 йили маҳалладаги 37 та хонадон ҳунармандчилик билан шуғулланган бўлса, ҳозирда 505 хонадондан 425 тасида мебель тайёрланмоқда. Бу маҳаллада тайёрланган жиҳозлар нафақат Андижонда, балки Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё каби вилоятларда ва ҳатто Қирғизистонда ҳам талабгир.

    Бир замонлар иш учун Россияга қатнаш ўзи учун одатий ҳол бўлган Абдусаттор Маҳкамов бугун оиласи билан бирга стол-стул ясайди. Эслашича, 2004 йили ўғлини бекор юрмасин деб маҳалладаги усталарга шогирдликка берган. Шогирд икки-уч йил ичида мустақил устага айланган. «Устозларидан дуо олиб, уйда иш бошлагандик, шунга ҳам 15 йилдан ошди. Ҳозир ўзимиз шогирд чиқаряпмиз», — дейди Абдусаттор ака.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Ҳозир буюртмалар жуда кўп — сотиш учун бозорга чиқишга ҳам ҳожат йўқ, мижозлар мебелни ўзи келиб олиб кетади (оила ҳар куни ўртача бир тўплам стол-стулни тайёр қилади); кунлик даромад кунига 300 минг сўмдан кам эмас. «Бу ҳунар ортидан кам бўлмадик. Даромадимизга уй-жой қилдик, ўғлимизни уйлаб, қизимизни узатдик. Энг асосийси, уйда туриб ҳам пул топиш мумкинлигини тушуниб етдик», — дея қўшимча қилади уста.

    Адҳамжон Исмоилов маҳаллада кўплаб бошқа усталарнинг устози, «Ижтимоият»даги «мебелчилик ҳаракати пионерлари»дан бири. Ўзи дурадгорлик ва қурувчилик билан шуғулланиб юрган Адҳамжон бундан 17 йил аввал Обидхон ва Насимиддин исмли маҳалладошлари билан маслаҳатлашиб, уй шароитида мебель заводларникидан қолишмайдиган стол-стул ясашни йўлга қўйиш ғоясини рўёбга чиқарган.

    Уста Абдусаттор Маҳкамов иш устида.

    Уста Абдусаттор Маҳкамов иш устида.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    «Пул йиғиб, керакли асбоб-ускуналарни Обидхоннинг уйига ўрнатдик. Қизиқишда тайёрланган биринчи маҳсулотимизни бозорга олиб чиқдик, иш юришиб кетди. Шу тахлит биргаликда икки-уч йил ишладик, кейинчалик ҳар биримиз ўз уйимизда алоҳида устахона очдик. Бу орада қўни-қўшни боласини шогирдликка бера бошлади. Ҳозирга келиб эса деярли бутун маҳалла ўз уйида шу иш билан шуғулланяпти», — дейди Адҳамжон ака.

    Олтинкўл ҳокимлигидан маълум қилишларича, «Ижтимоият» тумандаги энг намунали маҳаллалардан (маҳалладаги деярли ҳамма иш билан бандлиги сабаб Россияга бориб ишлашга зарурат қолмаган, охирги икки йилда жиноятчилик ва оилавий ажримлар йўқолган). Маҳалланинг салоҳияти шу қадарки, ижтимоиятликлар қўшни «Қўшкўприк»даги мебелсозликка қизиқувчи ёшларга «устоз-шогирд» анъанаси асосида иш бермоқда: ижтимоиятлик устозлардан иш ўрганган ёшларнинг қай бири стулларни тайёрлайди, бошқаси унга қумқоғозда ишлов, учинчиси ранг беради.

    Тайёр маҳсулот намуналари.

    Тайёр маҳсулот намуналари.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Харидорларини кутиб турган тайёр стол-стул тўпламлари.

    Харидорларини кутиб турган тайёр стол-стул тўпламлари.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Эътиборга молик томони, қўшни маҳалла ёшлари бу ишларни уйдан чиқмай, «Қўшкўприк»нинг ўзида туриб қилади (расман шундай мақсад борми ё йўқ, буниси номаълум, аммо яқин вақт ичида Олтинкўлда мебелсозларнинг иккинчи маҳалласи пайдо бўлиши эҳтимоли жуда юқори). Дарвоқе, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида «Ижтимоият» маҳалласи ҳудудидан 4 гектар ер ажратилиб, кичик саноат зонаси шаклида махсус мебелсозлар кўчаси қурилмоқда — хонадонлардаги устахоналар кейинчалик шу кўчага кўчирилади.

    Мавзуга доир: Чувалчанглар қироли. Миллиардер бўлишни кўзлаётган наманганлик собиқ мигрант ҳикояси

    25.11.2021, 20:07   Изоҳ (0)   82862
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.