Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларининг 2-кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтсага қарши рингга кўтарилди. Ҳар учала раундда фаол ҳаракат қилган Жаъфаров ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. Одилжон Аслонов эса жангсиз 1/16 финалга йўл олди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев 25 октябрда ирландиялик рақибидан устун келганди.