• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев UzAuto Motors Cobalt’ни ўриндиқ иситиш модулисиз таклиф қилганини танқид қилди. Компания бунга жавоб қайтарди

    UzAuto Motors яримўтказгичлар танқислиги сабаб Cobalt’ни харидорларга ўриндиқ иситиш модулисиз, 1 миллион сўмга арзонроқ етказиб беришни таклиф қилганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев буни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш деб баҳолади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Расул Кушербаев ўз танқидида қуйидаги бир қатор саволларни ўртага ташлаган:

    1. Компания нега бошқа мамлакатлар автомобиль саноатига ўхшаб аввал автомобилни ишлаб чиқариб кейин сотувга чиқармаяпти? Нега йўқ нарсага олдиндан пул олади?
    2. Компаниянинг истеъмолчига кўрсатмаган хизмат ёки бермаган товари учун олдиндан ҳақ тўлаб ишлаши ҳалол ва қонунийми?
    3. Компания нуқсонли товар бергани ёки истеъмолчига вақтида товарни бермагани учун неустойка(пеня) ҳам тўлаши керак. Бунинг ҳисоб-китоби борми?
    Депутат, шунингдек, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасида «Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда ижрочи истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди», деган норма борлигини билдириб ўтган.

    UzAuto Motors депутатнинг танқидига жавоб қайтариб, компаниянинг позицияси харидорларга танлов ҳуқуқини бериш — автомобилни ўриндиқ иситгичи опциясиз 1 миллион сўм компенсация билан қабул қилиб олиш ёки етишмаётган деталнинг етказилишини кутиш эканлигини маълум қилди.

    Муносабатида тўлиқ комплектацияли автомобилни етказиб бериш муддати ўз кучида қолиши таъкидланган.

    «Яримўтказгичларнинг танқислиги, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, навбатлар — бутун дунё автомобилсозлик саноати кризис даврни бошдан кечирмоқда. UzAuto Motors ҳам бундан мустасно эмас. Яримўтказгич компонентининг етишмовчилигига тўхталадиган бўлсак, бу юзага келган вазият форс-мажор бандига тўғри келади. Форс-мажор ҳолатлар юзага келганда жарималар кўзда тутилмаган», — дейилади UzAuto Motors хабарида.

    Шунингдек, автомобилни харид қилиш шартномасида истеъмолчи тўловни тўлиқ қайтариш шарти билан маҳсулот харидидан воз кечиши, алмаштириши ёки комплектация ўзгаргани учун қайта ҳисоб-китоб қилиши кўрсатилган 2.4 банд борлиги қайд этилган. «Сўнгги танлов харидорда қолади. Истеъмолчи ҳуқуқи ҳурмат қилинади», — деб таъкидланган хабарда.

    Бундан ташқари, компания ўриндиқ иситгичи модулисиз бериладиган автомобиль нуқсонли («брак») деб аталмаслигини билдирди.

    «Қўшимча опциянинг йўқлиги яроқсиз ҳисобланмайди. Ушбу қонунда ‘брак’ (яроқсиз) сўзининг ўзи умуман йўқ. Халқ сайлаган депутат ‘брак’ (яроқсиз) сўзи билан маҳсулотдаги етишмовчиликни назарда тутган кўринади. ‘Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида’ги қонуннинг 19-моддасига биноан, маҳсулотдаги етишмовчилик — бу маҳсулотни тўлиқ мақсадли ишлатилишидаги камчиликдир. Яъни ҳурматли депутат, ўриндиқ иситгичисиз автомобилдан фойдаланиб бўлмайдими? Бундан кўриниб турибдики, депутат кўрсатган қонунини ўзи ўқимаган.

    Нотўғри талқин, ўзбошимчалик билан хулоса чиқариш, фуқароларни чалғитиш UzAuto Motors экспертларида халқ депутати ўз мамлакатининг қонунчилигини билишига жиддий шубҳа уйғотди. Шундай қилиб, бирор-бир депутат норматив ҳужжатларни ўзича талқин қилиб, ихтиёрий равишда ёки беихтиёрий ўз аҳолисини норозиликка чақиришга қанчалик ҳақли?», — дея якунланган UzAuto Motors муносабати.

    Компания яримўтказгичлар танқислиги сабаб ишлаб чиқариш кескин тушиб кетгани ва оқибатда етказиб бериш муддати ҳам узайганини май ойларида маълум қилганди.

    UzAuto Motors’нинг ҳар бир автомобилида 100—300 та яримўтказгичлардан фойдаланилган эҳтиёт қисмлар мавжуд. Улар спидометр, электр кучайтиргич, магнитола, шунингдек, навигация ва бошқа жойларда ишлатилади.

    GM автомобиль заводлари ҳар ҳафта яримўтказгичларни глобал миқёсда тақсимлайди. Жараён тўрт босқичга бўлинган — ишлаб чиқаришдан тақсимлаш штабига, у ердан етказиб берувчи ва автомобиль заводига. Масалан, Cobalt учун модуллар Мексикадан, Nexia, Lacetti, Spark учун эса Жанубий Кореядан олиб келинади. Жами 67 та компонент учун 38 та етказиб берувчи мавжуд.

    17.10.2021, 19:20   Изоҳ (0)   92626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони қанчага етгани маълум қилинди

    17.10.2021, 17:24

    Наманганда эшак гўштини сотганлар ушлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    17.10.2021, 15:39

    Тошкентдаги теплоизоляция ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди

    17.10.2021, 15:18

    Самарқандда болаларга ажратилган 5 кг гўштни олиб кетмоқчи бўлган боғча мансабдорлари йил бошидан буён бир тоннадан ортиқ гўшт «еб юборгани» аниқланди

    17.10.2021, 13:21

    Сайлов — бу танлов масъулияти демакдир

    17.10.2021, 11:11

    Ўзбекистонда 18 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    17.10.2021, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.