Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь, сешанба куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Амманда бўлиб ўтган учрашувнинг 29-дақиқасида Сеиф Баҳа ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Насиб Абдуллаҳ иорданияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 83-дақиқада эса Ҳамза Алдарадреҳ ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа Сречко Катанец шогирдлари Иорданиядаги иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учради. 9 октябрда Малайзияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўртоқлик ўйини

12 октябрь, сешанба

Иордания — Ўзбекистон 3:0

Голлар: 1:0 — 29 Сеиф Баҳа, 2:0 — 56 Насиб Абдуллаҳ, 3:0 — 83 Ҳамза Алдарадреҳ

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 2. Ислом Қобилов (18. Абдулла Абдуллаев, 46) 5. Достон Турсунов (Ҳусниддин Алиқулов, 60), 19. Иброҳимхалил Йўлдошев ( Фаррух Сайфиев, 60) , 7.Отабек Шукуров, 20. Акмал Мозговой, 11. Шаҳбоз Умаров, 17. Достонбек Ҳамдамов (9. Азизбек Омонов, 46), 22. Ойбек Бозоров (Игорь Сергеев, 60), 14. Элдор Шомуродов.