Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 6-туридан ўрин олган икки ўйин 26 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Арсенал» ўз уйида «Тоттенҳэм» ни қабул қилди. Учрашувнинг 12-дақиқада Эмиль Смит-Роу майдон эгаларининг дастлабки голини урди. 27-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади. 34-дақиқада Букайо Сака ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлим охирига бориб Сон Ҳён Мин ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

«Арсенал» ушбу ғалабадан кейин очколарини 9 тага етказиб олди ва 10-ўринга кўтарилди. «Тоттенҳэм» (9) эса 11-поғонага пастлади.

Топ-5 лигалар онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати — кўриш.

АПЛ

6-тур баҳслари

26 сентябрь, якшанба

«Арсенал» — «Тоттенҳэм» 3:1

Голлар: 1:0 – 12 Смит-Роу, 2:0 – 27 Обамеянг, 3:0 – 34 Сака, 3:1 – 79 Сон Ҳён Мин.

«Арсенал»: Рэмсдейл, Томиясу, Габриэль, Уайт, Тирни, Жака (Локонга, 82), Парти, Эдегор, Смит-Роу (Нуну Тавареш, 88), Сака (Мэйтленд-Найлз, 87), Обамеянг.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Танганга (Эмерсон, 46), Дайер, Санчес, Регилон, Ҳёйбьерг, Алли (Скипп, 46), Ндомбеле (Хил, 70), Сон Ҳён Мин, Лукас Моура, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Скипп (67), Эдегор (89), Локонга (90+1).

«Саутҳэмптон» — «Вулверҳэмптон» 0:1

Гол: 0:1 – 61 Хименес.