• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эльбрусдаги фожиа. Чўққига чиқиш чоғида беш алпинист ҳалок бўлди, 14 нафари қутқарилди

    Россия таркибидаги Кабарда-Болқория Республикасида жойлашган Эльбрус тоғига чиқиш пайтида беш алпинист ҳалок бўлди, сафарнинг 14 иштирокчисини қутқаришга муваффақ бўлинди. Қарийб 5400 метр баландликдаги одамларни қидириш ва қутқариш бўйича операция етти соатдан ортиқ давом этди, деб ёзади BBC Russia.

    Қутқарув олиб борилган ҳудудда кўриш даражаси 1 метрдан ошмайди, дея маълум қилди Россия ФВВ

    Қутқарув олиб борилган ҳудудда кўриш даражаси 1 метрдан ошмайди, дея маълум қилди Россия ФВВ
    Фото: Россия ФВВ

    «Эльбрус тоғида алпинистлар гуруҳидан, қидирув-қутқарув операцияси чоғида, 14 киши қутқарилди, улар ратракларда (махсус гусеницали транспорт) Азау яланглигига эвакуация қилинди ва шифокорларга топширилди. Афсуски, беш киши ҳалок бўлди», — дея Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Интерфакс»га маълум қилди.

    ФВВнинг Кабарда-Болқория бўйича бош бошқармаси бошлиғи Михаил Надёжиннинг сўзларига кўра, алпинистларнинг кўпчилиги шикастланишлар олган. «Деярли ҳаммада кучли совуқ олдириш борлиги маълум. Баъзиларнинг қўл-оёқлари синган. Шифокорлар ҳозир уларни деярли 4000 метр баландликда кўздан кечирмоқда», — деган у «ТАСС»га.

    Надёжиннинг аниқлик киритишича, қутқарув операцияси якунланган, у етти соатдан зиёд давом этган.

    Туристлар гуруҳи Эльбрус тоғида об-ҳаво ёмонлашганидан кейин ёрдам сўраб мурожаат қилган. «ТАСС» манбасига кўра, гуруҳ Россиянинг 11 та ҳудудидан чўққига чиқиш учун келган алпинистлардан иборат бўлган. «Интерфакс» манбаси аниқлик киритишича, алпинистларнинг барчаси «30 ёшдан ошган, асосан тажрибага эга бўлмаган» кишилардир.

    Идора вакилига кўра, қутқарилганлар махсус гусеницали транспорт — ратракларга ўтқазилган.

    Гуруҳ қарийб 5400 метр баландликда бўлган, бу ерда шамол тезлиги бир сонияда 40 метрга етган, ҳарорат — минус 20 даража бўлган. Атрофни кўриш қийин бўлган, бу қутқарув операциясини мураккаблаштирган. Шунингдек, гуруҳ тарқалиб кетгани ҳам қидирувни янада қийинлаштирган, дея ҳудудий ФВВ вакили «ТАСС»га маълум қилди.

    Операцияда 70 га яқин қутқарувчи ва 16 та техника қатнашди. Тергов қўмитаси вакиллари маълум қилишича, алпинистларнинг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан текширув бошланган.

    Яна бир ўлим

    Аввалроқ қидирув-қутқарув отряди вакили «ТАСС»га гуруҳни уларга ҳамроҳлик қилган гидлардан бири ташлаб кетганини маълум қилганди. «Одамларни тоғга олиб келган гид уларни ташлаб, пастга тушиб кетган, биз уни йўлда учратиб қолдик. Биздан пастроқда иккита чироқ кўриняпти, уларни ҳам қутқарамиз, деб умид қиламиз», — деган эди у.

    Аммо чўққига чиқишни ташкиллаштирган Денис Алимов, Elbrus.guide клуби аъзоси «ТАСС» ва «Интерфакс»га маълум қилишича, гуруҳга тўрт нафар профессионал алпинист ҳамроҳлик қилган, улар одамларни қутқариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилган.

    Алимовнинг сўзларига кўра, гуруҳда дастлаб 20 киши — 16 нафар сафар иштирокчиси ва тўрт гид бўлган. Гуруҳ йўлга чиққанида кучли шамол бўлган, аммо об-ҳаво барқарор бўлган, кечикишлар бўлмаган.

    Чўққига кўтарилиш чоғидаги илк муаммолар гуруҳдаги аёллардан бирининг аҳволи ёмонлашганидан кейин бошланган. Ўшанда ҳамроҳлик қилувчилардан бири қиз билан Эльбрус белига туша бошлаган, қолганлар эса чўққига қараб йўлни давом эттирган.

    Алимовнинг айтишича, ундан кейин нима бўлганини у қизга ҳамроҳлик қилган гиддан эшитган. «Унинг айтишича, ярим соатдан кейин об-ҳаво кескин ёмонлашган, шамол пастдан тепага эса бошлаган, бўрон бошланган. Босим кескин пасайган бўлса керак, чунки анча пастга тушгандан кейин ҳам қизнинг аҳволи ёмонлашган. У ҳушидан кетган ва бир соат ичида гиднинг қўлида вафот этган», — деди у.

    Алимовнинг аниқлик киритишича, қиз 11:00—12:00 атрофида ҳаётдан кўз юмган. Шундан кейин гид унинг жасади турган жойга белги сифатида рюкзакни қўйиб, гуруҳнинг қолган аъзоларини кута бошлаган. Сафар иштирокчилари ўз вақтида пастга тушмагани туфайли, 15:00 атрофида у лагер билан боғланган ва ўзи тоғдан туша бошлаган. Сўнг у ФВВ қутқарувчиларини чақирди.

    Гуруҳ уч қисмга бўлинди

    Бу вақтда, Алимовнинг тушунтиришича, чўққига йўл олган сафар иштирокчиларидан бири оёғини синдириб олган. Бунинг устига об-ҳаво ҳам кескин ёмонлаша бошлаган. «Эҳтимол, шу сабабли гуруҳ вақт йўқотган, ҳаво ўта ёмонлашган», — деди Алимов «ТАСС»га.

    Шунда сафар иштирокчилари бўлинишга қарор қилган, тезроқ етиб бора оладиганлар секинроқ юрадиганларни кутмаслиги учун. «Улар гуруҳни учга — тезроқ ва секинроқ юрадиганларга бўлган, — деб ҳикоя қилади Алимов. — Тоғдан тушишда гуруҳлардан биридаги яна икки киши ҳалок бўлган. Бироқ бўлиниш қарори тўғри бўлган, акс ҳолда қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин эди».

    Сафар ташкилотчиси айтиб беришича, гидлар кучли совуқ сабаб соғлигини йўқотган ва шикастланган. «Улардан бирининг кўзи деярли кўр бўлиб қолган, қор унинг кўзини кучли яралаган», — деди Алимов.

    Маълумот учун: Эльбрус — Россиядаги энг баланд тоғ чўққиси. Унинг баландлиги денгиз сатҳидан 5642 метрни ташкил этади.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Ўзбекистон байроғи Килиманжаро, Эльбрус чўққиси ҳамда дунёнинг бошқа бурчакларида
    • Ўзбекистонлик ҳарбий алпинистлар Эльбрусни, ҳарбий разведкачилар эса Тар чўлини забт этди (фото)

    24.09.2021, 10:36   Изоҳ (0)   21388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда Қизил китобга киритилган жайронлар қирилиб кетди. Энди улар Ўзбекистондан олиб келинади

    24.09.2021, 08:24

    Яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар маълум қилинди

    23.09.2021, 19:42

    Ҳиндистонда 2500 га яқин каркидон шохи ёқиб юборилди. Шу орқали ҳукумат шохларда шифобахш хусусият йўқлигини кўрсатмоқчи бўлди

    23.09.2021, 19:11

    WSJ: Меркель Байденнинг инаугурациясидан кейин у билан телефонда суҳбатлашишни рад этган

    23.09.2021, 18:35

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича рекорд такрорланди, Бразилия президенти яккаланиш режимига ўтди. Коронахабарлар

    23.09.2021, 17:35

    Туркманистон фуқаролари ЖССТга мурожаат қилиб, ҳукуматга коронавирусни тан олдиришни сўради

    23.09.2021, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 




    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди — “Ҳудудгазтаъминот”

    Ўзбекистон | 29 июл, 17:30

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    Дунё | 29 июл, 17:19

    “Барселона” Кобе Брайант бренди билан ҳамкорликда янги либосини тақдим этди (фото)

    Спорт | 29 июл, 17:04

    Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 29 июл, 16:46

    Машҳур актёрлар ҳар бир сериал учун қанча гонорар олади?

    Кино | 29 июл, 16:41

    “Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар!” — фарм компания раҳбари соҳа мутасаддиларига кескин мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 29 июл, 16:25

    Жигар саратонига чалиниш икки баравар ошиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 29 июл, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.