• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқуловни ‘дубинка’ билан уришган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган». «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат йўллади

    «Сурхон» собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқулов клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтаклангани ва «Сурхон» футболчини клуб раҳбарини ҳақорат қилганликда айблаётгани ҳақида хабар берилганди. Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси футболчига қилинган хатти-ҳаракатлар ва воқеа борасида видеомурожаат билан чиқди.

    Фото: Instagram/ Жавоҳир Эсонқулов
    Хайрли кеч, дўстлар, сизлардан қўллаб-қувватлашингизни сўрайман ва адолат қарор топишини истайман. Чунки баъзи инсонлар қўлида ҳукмронлик бор деб ўйлайди, президент аппаратида танишлари борлиги ва уларга ҳеч нима бўлмаслигини иддао қилмоқда. Кеча «Сурхон» клуби вице-президенти Азамат Абдураҳмонов турмуш ўртоғимни (Жавоҳир Эсонқулов) пулларни тўлаб берамиз, деб алдов йўли билан чақирди. Аввал Акром Хўжаевни, кейин Жавоҳир Эсонқуловни тўқмоқ (‘дубинка’) билан ура бошлашган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган. Алдашимга сабаб йўқ, мен шунчаки шокдаман. Шунча йилдан буён футбол ичидаман, лекин одамларга бундай ҳайвонларча муносабатни биринчи марта кўришим. Футболчига бунақа муносабат, унинг кўзларига уришган, стеллар билан, тўқмоқ билан.

    Келинг, адолат учун дўстона курашайлик. Бундай мураббийлар қандай қилиб жамоани шуғуллантириши мумкин, ўзи умуман бундайларга қандай иш бериш мумкин?

    Ҳиссиётларим учун узр сўрайман. Жуда ҳайратдаман. Тушуна олмаяпман, бундай инсонлар қандай қилиб футболчилар билан ишлайди? Улар эркакман дейишади, кунда беш маҳал намоз ўқишини таъкидлайди, лекин ёлғон гапиради. Агар улар тўғриликча сўраганда, турмуш ўртоғим индамай ёзиб берарди. У ўз ҳаққини сўраб борганида рад жавобини олган. У ярим йил ишлади ва ўз пулларини сўраганди. Турмуш ўртоғим 31 август куни деворга ‘Азамат …’ деб ёзган.

    Шундан сўнг улар аввал Акром Хўжаевни, кейин Жавоҳирни алоҳида-алоҳида алдаб чақириб, дўппослаган. Улар барча видеотасвирларни ўчириб ташлаган. Улар ҳамма нарсани олдиндан тайёрлаб қўйган. Спирт, отвёртка ва арқон олдиндан тайёрлаб қўйилган бўлган. Йигитларга таҳдид қилишган ва улар босим остида деворга ёзганини тан олишга мажбур бўлган.

    Кеча ёлғон гапирган, беш вақт намоз ўқишини айтган Асрор Ғофуров бугун қўнғироқ қилиб, ‘Жавоҳир, дўстона ҳал қилайлик, менинг оилам бор, болаларим бор’, деди. Кеча ураётганда шуни ўйламаганмиди? Акромнинг ҳам, Жавоҳирнинг ҳам оиласи борлигини билмаганмиди? Қандай қилиб у ўзини эркак деб ҳисоблаши мумкин?

    Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси

    Жавоҳир Эсонқулов

    Жавоҳир Эсонқулов
    Фото: Instagram / @rumir32

    «Сурхон» жамоаси сардори Асрор Ғофуров эса «Championat.asia» сайтига воқеа бошқача бўлганини гапириб берди.

    Асрор Ғофуров

    Асрор Ғофуров
    Фото: «Championat.asia»
    Бўлган воқеани озми-кўпми кўпчилик билади. Сайтингиз орқали ўқидим. Вазият бундай бўлди. Мукофот пуллари берилаётгани муносабати билан клуб офисига бордим. Шу паллада эшикдан кираверишда ҳақоратли ёзув кўрдим. Ким қилди деб сўрадим. Видеоёзувни кўрсатишди. Тасвирларда Акром Хўжаев билан Жавоҳир Эсонқулов бор эди. Телефон орқали Акромни чақиртирдим. У буни қилмаганини айтди. Жавоҳир қилдими десам, билмайман деди. Нима учун қилишганини сўрадим. Жаҳл устида бу ишга қўл уришганини таъкидлади.

    ‘Сизлар жамоадан ҳайдадиларинг, биз клубсиз қолдик’, каби гаплар бўлди. Биздан жаҳли чиққан экан. Жавоҳир Эсонқулов 15—20 дақиқада етиб келди. Унга видеоёзувни кўрсатдим. Жавоҳир ‘мен қилдим’, деди. Ўша пайт жанжал келиб чиқди. Эслайман, кўзига қўлим қаттиқроқ тегиб кетди. Бир-биримизга ёпишмоқчи бўлганимизда ажратишди. Акром ажратаётган паллада унга ҳам қўлим тегиб кетди. Қараган пайтим боши озроқ шишганди. Анча пайт гаплашиб ўтирдик.

    Улар айтганидек, ‘бизни ушлаб турди, тўрт киши урди’, деган нарса бўлгани йўқ. Агар шундай ҳолат юз берганида, тан жароҳат қаттиқ етказилган бўларди. Якунда келишиб олдик. Ўзлари ҳам қоғозга ёзиб беришди. ‘Ёшлик қилдик, кечиринғ, дейишди. Ташқарига чиқиб илиқ хайрлашдик. Эркакча қўл ташланди. Кечқурун 22:30 ларда маҳалла нозири қўнғироқ қилиб чақирди. Бўлган воқеа шу. Жавоҳир Эсонқулов пашшадан фил ясамаслиги керак эди. У айтаётганидек, ‘бир киши ушлаб, бир киши урди’, деган гаплар нотўғри. Кўзи шишиб кетди. Ўзим ҳам афсусланиб қолдим. Тўқмоқ (‘бита’) билан урди, деган гаплар миш-миш. Ушбу ҳолат футболимиз учун яхши эмас. Юзига тегган гард. Бутун халқимиз гувоҳ бўлди. Бу кичкина нарса эди, дея оламан. Жамоа сардори сифатида тўғри тушунтирдим. Озми-кўпми шу ердан нон-туз еди. Клубга молиявий томондан эътирозим йўқ деб ёзиб берган.

    Ўзим Сурхондарё фарзанди бўлганим учун оғриқли бўлди. ЎФАдан ҳам, ПФЛдан ҳам узр сўрайман. Мақтанадиган нарса эмас. Тарқалиб кетиши хаёлимга ҳам келмаганди. Агар футболдаги шунга ўхшаш нарсалар оммага олиб чиқилиб тарқатилса, футболнинг футболлиги қолмайди. Футболда, майдонда қизишиб кетиш натижасида бўлиб туради. Лекин охири қўл бериб келишиб кетилади. Акромдан кутмагандим. Бу ўзбек футболи, фаолиятимиз учун ёқимли ҳолат ҳисобланмайди. Ҳаётимда илк бор бундай ҳодиса бўляпти.

    Асрор Ғофуров, «Сурхон» жамоаси сардори

    Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам вазиятга муносабат билдирди. Мурзоевнинг сўзларига кўра масала юзасидан ички ишлар ходимлари ва прокуратурага мурожаат қилинган.

    «Сурхон» жамоаси барча айбни Асрор Ғофуровга юклаб қўяётгани ачинарли ҳол», — дейди Мурзоев.

    Маълумот учун, Жавоҳир Эсонқулов фаолиятини «Металлург»да бошлаган. Бундан ташқари, у «Бунёдкор», «Қўқон-1912», «Насаф» каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2021 йилда эса «Сурхон»га ўтган. Жамоа сафида 5 та ўйинда иштирок этган. 2021 йилнинг 21 июль куни футболчи жамоа билан шартномасини бекор қилган. Ҳозирда Эсонқулов эркин агент ҳисобланади.

    19.09.2021, 01:24   Изоҳ (0)   52053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    А Серия. «Интер» 7 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    18.09.2021, 23:28

    Ла Лига. «Атлетико М» ўз майдонида «Атлетик Б»ни енга олмади

    18.09.2021, 22:44

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси Мисрни мағлуб этиб, илк марта Жаҳон чемпионатининг плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

    18.09.2021, 21:45

    АПЛ. «Ливерпуль» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Манчестер Сити» эса кутилмаганда очко йўқотди

    18.09.2021, 21:22

    Бундеслига. «Бавария» мусобақа дебютанти дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди

    18.09.2021, 20:53

    «Сурхон» собиқ футболчиси клубнинг 4 нафар аъзоси томонидан калтакланганини айтди. «Сурхон» футболчини клуб раҳбарини ҳақорат қилганликда айбламоқда

    18.09.2021, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.