«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:58, 13.09.2021 14388

Стрессни бир зумда бартараф қилувчи офисда бажариш мумкин бўлган 5 машқ

Сурункали стресс мушаклар спазмига олиб келади. Бу эса қоматни тик тутиш билан боғлиқ муаммолар, бош оғриғи ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Психолог ва психосоматолог Марина Спиранде стрессдан халос қилишга ёрдам берадиган иш жойида ҳам бажариш мумкин бўлган машқлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Фото: Time фор Woman

1-машқ

Оёқларни елка кенглигида очинг. Танани максимал даражада орқага ташланг. Кейин эса танани олдинга ташланг. Кетма-кетликни 10-15 марта такрорланг.

2-машқ

Бошингизни юқорига кўтаринг. Қўлларни кенг очинг, қўлларингизни орқа томонда бирлаштиринг.

3-машқ

Машқни бажариш учун иккита ручка, қалам ёки фломастер ҳамда иккита қоғоз варағи керак бўлади. Асабийлашишингизга сабаб бўлган вазиятни эсланг, қўлингиздаги қалам ёки фломастерни қоғоз бўйлаб ҳаракатлантиринг. Бир неча дақиқадан кейин танангиз енгиллашганингизни ҳис қиласиз. Стресс билан курашиш учун офисда унча мураккаб бўлмаган нафас машқларини бажаришингиз мумкин.

4-машқ

Бунинг учун тилни найча шаклига келтиринг. Орасидан нафас олишга ҳаракат қилинг. Нафас чиқарганда нафас чиқарувчи тирқишни максимал даражада босинг.