Хоразм вилоятида ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасида тортишув келиб чиқди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ текширув ўтказди.

Кадр: Видеодан скриншот

Текширув якунига кўра, фуқаро Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилди.

Хизмати давомида ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларига риоя қилмаганлиги боис Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Й.Комилов ва А.Олимовнинг ҳар бирига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди.