Ўзбекистон етти ой ичида хориждан 1,4 млн дона мобил телефон импорт қилган
2021 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,4 миллион дона мобил телефонлар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 миллион донага ошган.
Ўзбекистон 11 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган бўлиб, уларнинг энг кўпи қуйидаги мамлакатлардан амалга оширилган:
- Хитой – 896,4 минг дона
- Вьетнам – 257,5 минг дона
- БАА – 148,8 минг дона
- Ҳиндистон – 48,6 минг дона
- Қозоғистон – 45,0 минг дона
- Россия – 967 дона
- Жанубий Корея – 700 дона
Мавзуга доир: Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар