Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди, деб ёзмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, «Н» МЧЖ мансабдор шахслари банк муассасасидан ажратилган кредит ҳисобига харид қилинган 1 000 тонна картошка ва 380 тонна пиёз маҳсулотларини сотувидан тушган маблағни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, жами 2,5 миллиард сўмни ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатиб юбориб, гўёки ушбу маҳсулотлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлигини важ қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.