Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 22 август тонгида UFC on ESPN 29 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ушбу MMA оқшомида ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) ўз дебютини ўтказди. Унга Гуам вакили Тревин Жонс (13-7) рақиб бўлди.

Жанг Саидёқубнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунд сўнгида Қаҳрамонов рақибига бўғиш усулини қўллаб, Жонсни таслим этди. Шу тариқа ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги дебютини ғалаба билан бошлади.

Қаҳрамонов UFC’да жанг қилган тўртинчи ўзбекистонлик бўлади. Айни вақтда Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шокирова ушбу промоушенда ҳаракат қилмоқда.

Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. Ушбу беллашувга қадар спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда ютқазган. Мағлубиятларидан бирини ҳозирда UFC’да иштирок этаётган Умар Нурмагомедовдан қабул қилиб олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади