• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мессининг «Барселона»дан кетиши Агуэро учун бахтсизлик. Аргентиналик ҳужумчиларнинг дўстлиги тарихи

    Июнь ойининг бошида «Барселона» Серхио Агуэро трансферини эълон қилганди. Ўшанда кўплаб мухлислар қалин дўст бўлган Серхио ва Лионель Мессининг биргаликда ўйнашидан хурсанд бўлгани бор гап. Мессининг жамоадан кетиши эълон қилингандан сўнг эса кўпчилик клуб афсонасини йўқотганидан ранжиган бўлса, бошқалар дўстлар дуэти бошланмасидан аввал муваффақиятсизликка учрагани ҳақида ҳазиллар қила бошлади.

    Уларнинг дўстлиги ҳақидаги ҳикоя 2005 йилда бошланган — ўшанда улар биргаликда терма жамоа йиғинида учрашган ва Агуэро Мессини танимаган. Серхио Sky Sports нашрига ушбу воқеани қуйидагича айтиб беради: «Биз терма жамоалар билан йиғинда эдик: мен U-16, у эса U-17 терма жамоасида эди. U-20 Жанубий Америка чемпионатига тайёргарлик кўрилаётганди, икки ёш тоифаси биргаликда машғулот ўтказаётганди. Эсимда, бир йигит доимий равишда орамизда югуриб юрарди, уни телевизорда кўргандим, чунки у «Барселона»да ўйнарди.

    Бир куни барчамиз стол атрофида ўтиргандик: мен, Лео, Эсекиэль Гарай ва Мауро Формика. Гарай Леодан кроссовкалар ҳақида сўради, у эса шундай жавоб берди: ‘АҚШда сотиб олганман’. Мен эса ўйлаб қолдим: ‘Нима, у Америкада ўйнайдими?’ Кейин секингина ундан сўрадим: ‘Яна бир бор айт-чи, исминг нима?’. ‘Леo’. ‘Йўқ. Исминг нима?’ У Лионель деди ва кулиб юборди. Мен шу билан кифояланмасдан ундан фамилиясини ҳам сўрадим.

    Шерикларим менга қараб, ажабланиб сўрашди: ‘Унинг кимлигини билмайсанми?’ Улар устимдан кулаётганида, уни эсладим. Бу худди ўша бола эди! Шу тариқа биз дўст тутиндик. Шундан кейин биз доимо бирга машғулот ўтказдик, лекин ўша воқеани унута олмадим. Кўпчилик унга нисбатан бошқача муносабатда бўларди».

    Қизиғи, шу пайтгача уларнинг ҳар иккаласи бир-бирини телевизорда кўриб келган, лекин учрашган вақтида буни эслай олмаган. Агуэро «Барселона» ўйнайдиган бола ҳақида нимадир эшитганди, Месси эса Серхионинг 15 ёшида «Independente»даги (Аргентинанинг энг машҳур клубларидан бири) дебютини кузатган. Ўша вақтда шарҳловчилар бу кунни тарихий сана деб атаган, бўлажак юлдуз эса улар ким ҳақида гапираётганини тушунмаган ҳам, исмига эътибор қаратмаган. Аммо уни ўн беш ёшли боланинг асосий таркибда дебют қилаётгани ҳайрон қолдирганди.

    Йигитчаларнинг дўстлиги Нидерландияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида мустаҳкамланади, улар бир хонага жойлаштирилади. Боиси мураббий Агуэро учун Месси билан бирга яшаш ва унинг Европа ҳақидаги ҳикояларини тинглаш фойдали бўлади деб ўйлаган. Ўшандан бери улар терма жамоа йиғинларида доимо битта хонага жойлашади ва самолётда ҳам ёнма-ён ўриндиқларда ўтиради. Агар улардан бири терма жамоага чақирилмаса, унинг ёнидаги жой ҳар доим бўш туради.

    Фото: Instagram / @kunaguero

    Фото: Instagram / @kunaguero

    Фото: Instagram / @kunaguero

    Фото: Instagram / @kunaguero

    Фото: Instagram / @leomessi

    Фото: Instagram / @leomessi

    2005 йилги Жаҳон чемпионатида битта хонада яшаш футболчиларни бир-бирига яқинлаштирган ягона нарса эмас. Агуэро терма жамоада бўлганида, унинг дўсти, дарвозабон Эмилиано Молина автоҳалокатга учрайди: автомобиль юк машинаси остига кириб кетади, шифокорлар унинг ҳаётини қутқариб қолиш учун курашади (11 марта операция қилинади), лекин бунинг имкони бўлмайди. Серхио дўсти ҳақидаги хабарларни кузатиб ўтиради, лекин Молина вафот этган куни меҳмонхона ходимлари футболчи қаттиқ тушкунликдан соғлиғига зарар етмаслиги учун интернетни узиб қўяди. Месси фожиа ҳақида билгач, хонадошига дўсти энди йўқлигини айтади. Лео Серхиога далда бериб, қўлидан келганича уни қўллаб-қувватлайди. Шундан кейин уларнинг дўстлиги анча мустаҳкамланади.

    Уларнинг дўстлиги шу даражадаки, Месси терма жамоага келмаган вақтда 10-рақам Агуэроники бўлади. Лео Серхионинг ўғлининг чўқинтирган отаси ҳисобланади.

    Мессининг кетиши Агуэро учун том маънода бахтсизликдир. Кун «Барселона»га айнан дўсти билан бир жамоада ўйнаш учун келганди. Уларнинг ҳеч бири Леонинг шартномаси билан боғлиқ воқеалар бундай ривож олишини кутмаган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Барселона» Лионель Мессининг ҳурмати учун 10-рақамни муомаладан чиқарадими? Ла Лига қоидалари туфайли бу деярли имконсиз иш
    • Ди Мариядан Пикегача. Фаолияти давомида ҳам Месси, ҳам Роналду билан бирга ўйнаган футболчилар
    • «Барселона»га қачон қайтиши, «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ва хотиралар ҳақида. Лионель Месси «Камп Ноу»даги сўнгги матбуот анжуманида кўз ёшларини тия олмади

    21.08.2021, 12:45   Изоҳ (0)   18472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» «Навбаҳор»ни мусобақадан чиқариб юборди, «Локомотив» 1/8 финалда юришини тўхтатди

    20.08.2021, 22:17

    Вадим Абрамов: Шомуродовни «Барселона» ёки «Реал»да кўришимиз мумкин. Бу фантастика эмас

    20.08.2021, 18:01

    Ойбек Қосимов Токио Олимпиадасидаги ҳакамлик ҳақида: «Бизга бокс мусобақаларидан иккита ҳакам четлатилганлигини айтишди»

    20.08.2021, 17:04

    Элдор Шомуродов: «Моуриньо билан мулоқотда муаммолар бор»

    20.08.2021, 15:00

    Уйлар, машиналар ва бир неча миллиард сўм пул мукофоти. Баҳодир Жалолов шу вақтга қадар қандай мукофотларга лойиқ кўрилди?

    20.08.2021, 14:19

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов гол урган ўйинда «Рома» Туркия клубини мағлуб этди

    20.08.2021, 00:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.