Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 август куни Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбатда етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқди ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашди.

Ушбу мамлакатда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.

Фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда яқиндан мувофиқлашувни ва фаол идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

Минтақадаги вазиятнинг янада ривожланиши бўйича олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан Афғонистондаги сиёсий вазиятни муҳокама қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ёрдам ва ФВВ қутқарувчиларини жўнатади 
Маҳаллий
Андижонда ҳокимлик таклифи билан мактаб ҳовлисида қўшимча бино қуриб, ёшларни ишли қилишга уринган тадбиркорнинг ноқонуний қурилиши бузиб ташланиши мумкин 
Крипто
2022 йилда хакерлар крипто инвесторлардан деярли 4 миллиард доллар ўғирлагани маълум бўлди