Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳокимлик томонидан боғ барпо этиш ва ободонлаштириш учун ижарага берилган ерни сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИВ ЖҚББ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

Фото: ИИВ ЖҚББ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

Маълум қилинишича, 6 август куни фуқаро Х.С. Тошкент вилояти ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзларини «Даврон омад сервис» МЧЖ таъсисчилари деб таништирган шахслар Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2016 йил 16 майдаги қарори билан боғ барпо этиш ва ободонлаштириш учун мазкур жамиятга 30 йилга ижарага берилган ерни сотишга уринаётганини билдирган.

Таъкидланишича, ушбу шахслар туманнинг «Бўстонлиқ» ҚФЙда жойлашган 16 гектар ер майдонини 5 миллион долларга сотишларини, олдиндан бўнак сифатида 200 минг доллар беришини талаб қилган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Кредо» ресторанида Р.Г. ва Д.Ж. исмли шахслар ариза муаллифидан 200 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Р.Г. ва Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 28/211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринган ота-бола аниқлангани, Тошкент вилоятида 7 гектар ер олиб бериш учун 23,5 минг доллар пора олган шахслар ушлангани, ДХХ Бўстонлиқда от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда