Футбол бўйича Франция чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми старт олди. 6 август куни старт олган 1-тур ўйинлари 7 августда давом эттирилди.
«ПСЖ» сафарда «Труа»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Уалид ал-Ҳажам майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Бунга парижликлар биринчи бўлимдаёқ Ашраф Ҳакими ва Мауро Икардининг голлари билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «ПСЖ» мавсумни ғалаба билан бошлади.
Яна бир ўйин «Лион» ва «Брест» жамоалари ўртасида кечди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
6 август куни «Монако» ва «Нант» ўртасидаги баҳс ҳам дуранг билан якун топганди.
Лига 1
1-тур баҳслари
7 август, шанба
«Труа» — «ПСЖ» 1:2
Голлар: 1:0 – 9 ал-Ҳажам, 1:1 – 19 Ҳакими, 1:2 – 21 Икарди.«Труа»: Галлон, Жиродон, Азамум, ал-Ҳажам (Бани-Зукру, 87), Конe, Каборе, Шамбос (Бальде, 63), Тарде, Куаме, Тузгар (Кухаревич, 80), Рипар.
«ПСЖ»: Навас, Ҳакими, Кимпембе, Керер, Диалло, Вейналдум, Дракслер (Эбимбе, 76), Эррера, Данилу Перейра, Икарди, Мбаппе (Сарабия, 90).
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (33), Ҳакими (45), Икарди (70), Kone (89), Сарабия (90).
«Лион» — «Брест» 1:1
Голлар: 0:1 – 43 Кардона, 1:1 – 62 Слимани.«Лион»: Антони Лопеш, Гюсто, Марсело, Лукеба, Дюбуа, Тиаго Мендес (Слимани, 60), Ауар, Какре, Токо-Экамби, Дембеле, Шерки (Лукас Пакета, 60).
«Брест»: Бизот, Пер-Габриэль (Фоссурье, 77), Шардонне, Брассе, Уронен, Белкебла (Манетти, 18), Февр, Мбок, Муне, Онора (Дюверн, 78), Кардона (Ле Дуарон, 65).
Огоҳлантиришлар: Манетти (67), Слимани (90).