• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. «Пахтакор»да ҳам, «Бунёдкор» сафида ҳам ўйнаган футболчилар

    Сўнгги йилларда аксарият ўзбек футболчиларининг мақсади пойтахт клублари билан шартнома имзолаш бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Буни тўғри тушуниш мумкин, боиси айнан Тошкент клублари орқали терма жамоага чақирилиш ёки хорижга йўл олиш мумкин. Тўғри, вилоят жамоаларидан ҳам футболчилар термага чақирилган ва чақирилмоқда. Бироқ тан олиш керак, охирги йилларда айнан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футболчилари (ёки ушбу клубларда ўйнаб кетган легионерлар) терма жамоанинг асосини ташкил қилиб келади. Шу билан бирга ушбу жамоалар ўртасидаги баҳслар ҳар доим принципиал аҳамият касб этиб келган. «Тошкент дербиси» деб ном олган қарама-қаршилик 2010 йилларда ўз чўққисига эришган. Ўша пайтлардаги учрашувлар том маънода шиддатли тарзда ўтар ва ҳозиргидан фарқли ўлароқ мухлислар ташрифи ҳам мақтанишга арзийдиган эди. Дерби мақомида ўтган ўйинлар икки жамоа футболчилари очиқчасига даҳанаки жангларга киришиб кетган ҳолатларга тўла бўлган. Улар учун ўз клуби шаъни ва унинг ғалабаси биринчи ўринда бўлган. Аммо яна шундай футболчилар ҳам борки, улар фаолиятида давомида ҳам «Бунёдкор», ҳам «Пахтакор» сафида тўп суришга муваффақ бўлган. «Дарё» қуйида айнан шундай ўйинчиларга тўхтатилиб ўтади.

    Игнатий Нестеров

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Игнатий Нестеров «Пахтакор»даги фаолиятини 2002 йилда бошлаган ва 2009 йилгача «шерлар» шарафини ҳимоя қилган. 2009 йилда эса у «Бунёдкор» сафига қўшилади. Шундан сўнг посбон пойтахтнинг бошқа бир клуби «Локомотив»да ҳам тўп суришга улгурди. Ҳозирда Нестеров фаолиятини «Қизилқум»да давом эттирмоқда.

    Анзур Исмоилов

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўзбекистоннинг кам сонли бўйдор футболчиларидан бири бўлган Анзур Исмоилов 2003 йилда «Пахтакор» сафида дебют қилади ва 2010 йилгача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади. 2010 йилда эса «Пахтакор»нинг кўпчилик футболчилари сингари «Бунёдкор»га ўтишни маъқул кўради. Анзур «қалдирғочлар» сафида узоқ ушланиб қолмайди ва 2011 йилда Хитой клубига йўл олиб, у ерда 2018 йилгача ҳаракат қилади. Шундан сўнг орада бир-икки мавсум «Локомотив»да тўп суради ва 2020 йилнинг аввалида яна «Пахтакор»га қайтди.

    Сервер Жепаров

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Профессионал фаолиятини «Навбаҳор»да бошлаган Сервер Жепаров 2002 йилда «Пахтакор»га ўтиб, 2008 йилда «Бунёдкор» сафига қўшилади. 2010 йилгача «Бунёдкор»да тўп сурган Жепаров шундан сўнг легионер сифатидаги фаолияти бошлайди. Унинг резюмесида «Сеул» (Жанубий Корея), «Аш-Шабоб» (Саудия Арабистони), «Соннам» (Жанубий Корея), «Истиқлол» (Эрон) ва яна бир қатор хориж клублари ўрин олган. Сервер фаолиятини 2019 йилда «Металлург»да якунлашга қарор қилади.

    Тимур Кападзе

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тимур Кападзе фаолиятини «Нефтчи»да бошлаган. 2002 йилда эса «Пахтакор»га ўтади ва у ерда 2008 йилгача тўп суради. Ўша йили эса «Бунёдкор» сафига бориб қўшилади. 2011 йилги Осиё Кубогидан сўнг Тимур ҳам легионерга айланади ва Жанубий Корея, БАА, Қозоғистон каби давлатларда тўп суриб қайтади. 2018 йилда Тошкентнинг «Локомотив»ида бутсаларини михга илган Кападзе дарҳол мураббийлик фаолиятини бошлади. Ҳозирда у «Олимпик» клубига устозлик қилмоқда.

    Анвар Солиев

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Фаолиятини «Навбаҳор»да бошлаб, кейинчалик «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да ўйнаган футболчилардан яна бири Анвар Солиевдир. 2001 йилда «шерлар» сафида дебют қилган Солиев рўйхатдаги аксарият футболчилар сингари 2008 йилда «Бунёдкор»га ўтади. 2013 йилда эса яна «Пахтакор»га қайтади ва 2017 йилда ўша ерда фаолиятини якунлайди.

    Ислом Иномов

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Курашларда ўзини аямаслиги ва фидоийлиги билан машҳур бўлган Ислом Иномов 2004 йилдан (танаффуслар билан) 2009 йилгача «Пахтакор»да ўйнаган. Унинг «Бунёдкор»даги фаолияти эса 2014 йилда бошланиб, 1 йил давом этган.

    Акмал Шораҳмедов

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўзбек мухлисларига кўпроқ Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги автоголи билан таниш бўлган Акмал Шораҳмедов «Бунёдкор»даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг (2011 —2017 йиллар) бир мавсум «Насаф»да ўйнайди ва шундан сўнг «Пахтакор» сафига қўшилади. Унинг «шерлар» таркибидаги фаолияти ҳам бир мавсум давом этган. Шораҳмедов ҳозирда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Мавзуга доир: Акмал Шораҳмедов Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги автоголи ҳақида: «Футболни тушунадиган одамлар бу ҳақида бир марта ҳам гапирмайди»

    Сардор Рашидов

    Фото: «Пахтакор ФК»

    Фото: «Пахтакор ФК»

    Тезкорлиги ва ўйинни ўзига олишдан қўрқмаслиги орқали бир вақтлар ўзбек футболининг келажаги сифатида қаралган Сардор Рашидов ҳозиргача бир қатор клубларда тер тўкишга улгурди. 2009 йилда «Бунёдкор» сафида дебют қилган Сардор 2015 йилгача «қалдирғочлар» таркибида жавлон уради. Шундан сўнг Рашидовнинг хориждаги фаолияти бошланади. Қатар, БАА ва Португалия жамоаларидан сўнг Сардор 2021 йилда яна Ўзбекистонга қайтди. Фақат бу сафар уни «Пахтакор» ўз сафига қўшиб олди. «Шерлар» сафида ярим мавсум ўйнаган Рашидов июль ойида яна легионерга айланди. Кувайтнинг «Кувайт СК» клуби Рашидов билан 1 йиллик шартнома имзолади.

    Достон Ҳамдамов

    Фото: Transfermarkt

    Фото: Transfermarkt

    «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Достон Ҳамдамовдан ҳам Сардор Рашидовдан кам ўйин кутилмаган эди. Ҳатто Ҳамдамов 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ҳам бўлган. 2018 йилда эса у легионерга айланади, аммо Россиянинг «Анжи» клубида ишлари юришмайди ва «Пахтакор»га ўтади. 2021 йилнинг бошида Достон яна хорижга йўл олди. БААнинг «Ан-Наср» клуби футболчи билан шартнома имзолаб, уни «Ҳатта»га ижарага бериб юборди. Бироқ унинг амирликлардаги фаолияти ҳам қисқа бўлди ва 23 июль куни яна «Пахтакор»га қайтди.

    Акром Комилов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Акром Комилов ҳам «Бунёдкор» тарбияланувчиси ҳисобланади, фаолиятини ҳам айнан «қалдирғочлар» сафида бошлаган. 2015 йилдан 2019 йилгача профессионал мақомда «Бунёдкор»да ўйнаган Комилов 2019 йилда «Пахтакор»га ўтади. 2021 йилнинг бошида эса «шерлар» таркибидаги кучли рақобат туфайли Олмалиқнинг «ОКМК»сига йўл олди.

    Сардор Собирхўжаев

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Бунёдкор» академиясида тарбияланиб, «Пахтакор»да ўйнаётган футболчилардан яна бири Сардор Собирхўжаев 2014 йилда «қалдирғочлар»нинг асосий жамоасига қабул қилинади ва 2016 йилгача у ерда тўп суради. 2016 йилда эса «Бунёдкор»дан кетиб, бир қатор жамоаларда фаолият юритади. Аммо 2017 йилда яна «Бунёдкор»га қайтади. 2019 йилда эса «Пахтакор» уни сафига қўшиб олади.

    Иброҳимхалил Йўлдошев

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ва ниҳоят, ушбу рўйхатдаги энг ёш (20 ёш) вакил Иброҳимхалил Йўлдошев пойтахтнинг ҳар иккала клубида ҳам тўп тепишга муваффақ бўлган. «Пахтакор» 2020 йилда ўз тарбияланувчисини мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун «Бунёдкор»га мавсум сўнгига қадар ижарага беради. 2021 йилги мавсумдан бошлаб эса у қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Йўлдошев чап қанотдаги ишончли ҳаракатлари орқали Италиянинг «Женоа» клуби скаутлари эътиборига тушди. Ҳимоячининг трансфери борасидаги музокаралар билан ProSportManagement ва Валерио Жуффрида шуғулланаётгани айтилди. Қайд этиш жоиз, айнан улар Шомуродовнинг «Женоа»га ўтишида ҳам ишлаган эди.

    Билол Эркин тайёрлади

    Бошқа мақолалар:

    • «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида
    • Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар
    • Йўқотилган «олтинбошлар»: ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари ҳақида

    07.08.2021, 14:01   Изоҳ (0)   43087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Олтин тўп», Тошкентга ташриф ва Роналду билан азалий рақобат. Мессининг «Барселона»даги фаолиятига назар (фотогалерея)

    07.08.2021, 08:31

    Медаллар сарҳисоби: Ўзбекистон 4 та медал билан 35-поғонада бормоқда, Хитой ҳамон пешқадам. Қозоғистон эса 79-ўринда

    07.08.2021, 05:28

    Сафина Саъдуллаевадан Александр Савкингача. Токио—2020 Олимпиадасида 7 август куни қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?

    06.08.2021, 23:26

    Суперлига. «Пахтакор» янги легионернинг дебют голи эвазига «Насаф»ни таслим этди, «Бунёдкор» эса «Машъал»га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

    06.08.2021, 22:08

    Тўртинчи медални тақдим этган Абдураҳмонов, бешкураш бўйича Олимпиадада қатнашган илк ўзбекистонлик ва бошқа спортчиларнинг Токио—2020 14-кунидаги натижалари

    06.08.2021, 21:46

    Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ва Ўзбекистон байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қуради

    06.08.2021, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.