• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Тошкент ва Нурафшон шаҳарларида Uztelecom миллий операторининг иккита хизмат кўрсатиш офиси очилди

    2021 йилнинг 6 август куни пойтахтда ва Тошкент вилоятининг маркази — Нурафшон шаҳрида иккита янги Uztelecom савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Очилиш маросими бош вазир маслаҳатчиси, IT технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, Республика ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов, шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда компания раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир давомида иштирокчилар офислар фаолияти билан танишибгина қолмай, тақдим этиладиган хизматлар юзасидан қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

    2020 йил охирида Андижон шаҳрида бошланган, республика бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳа кенгайиб бормоқда ва энди навбат серқуёш Тошкент ва Нурафшон шаҳарларига келди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг марказида миллий операторнинг янги, замонавий ва эргономик офислари ташриф буюрувчиларга ўз эшикларини очди.

    «Бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг стратегик мақсади — бу Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичига, яъни рақамли ҳукуматга ўтиш ва рақамли жамият, мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётини таъминлаш, фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, инсонларнинг эҳтиёжлари ва эркин ривожланишини қондириш учун кенг имкониятлар яратиш, қадриятларга асосланган ривожланиш моделини амалга ошириш. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси қабул қилиниб, унинг асосий йўналишларидан бири, давлат ва иқтисодиётни бошқаришни рақамли ўзгартириш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, замонавий ахборот технологияларини жорий этишдир. Ўтган давр ичида биз сезиларли ютуқларга эришдик. Кўплаб ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг энг чекка нуқталарида яшовчи аҳоли ҳам энди юқори тезликдаги интернет ва мобил алоқа хизматларидан бемалол фойдаланиши мумкин. Бу борада мамлакатимизнинг миллий оператори томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Модернизациялашган офисларнинг очилиши ушбу кенг кўламли ишларнинг давоми бўлди», — деди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов.

    Лойиҳанинг асосий тамойилига кўра, бу офисларни очишдан мақсад телекоммуникация технологиялари бозорида хизмат кўрсатиш соҳасини янги босқичга кўтариш ва мобил алоқадан тортиб, мобил ҳамда уй интернетигача Uztelecom миллий операторининг барча хизматларини битта хизмат кўрсатиш офисида бирлаштиришдир.

    Ягона фалсафага амал қилган ҳолда, Тошкентдаги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси Eco Hi-tech услубида яратилган ва миллий оператор абонентларига қулайлик яратиш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

    «Uztelecom бутун мамлакат бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳани давом эттирмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида кўплаб шаҳарларда янгиланган офисларимиз ўз эшикларини очган бўлиб, у ерда меҳмонлар компания хизматларининг янги имкониятлари билан таништирилди. Янги савдо ва хизмат кўрсатиш офисларимизни реконструкция қилиш лойиҳасининг асосий тамойили, абонентларни энг эргономик ва қулай офислар билан таъминлашдир. Эндиликда улар Uztelecom миллий операторининг барча хизматларини, яъни уй ва мобил интернетни бир жойнинг ўзида, тез ва қулай тарзда улаши мумкин бўлади», — дейди «Ўзбектелеком» АК бош директори Назиржон Ҳасанов.

    Шунингдек, энди Uztelecom’нинг халқ орасида «Алоқачилар уйи» номи билан машҳур бўлган Нурафшон шаҳридаги янгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш офисида вилоят аҳолиси барча алоқа хизматларидан, жумладан, мобил алоқадан тортиб уй интернетигача бўлган хизматларни кўрсатувчи Uztelecom миллий операторининг офислари, шунингдек, «Ўзбекистон почтаси», «Алоқабанк» ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси хизматларидан фойдаланиши мумкин.

    «Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли ватанимизнинг шаҳар ва қишлоқлари ҳар куни ўзгариб бормоқда. Бу жараёнларнинг муҳим омили давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ‘Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун’ деган устувор тамойил бўлди. Бу тамойилнинг амалга оширилиши натижасида Тошкент вилоятининг марказига айланган Нурафшон шаҳри бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, «Ўзбектелеком» АК ҳам ушбу минтақани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда, бу эса муносиб турмуш тарзини яратиш учун бир қатор имконият ва шароитларни яратмоқда. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун янада қулай имкониятлар яратиш мақсадида, Нурафшон шаҳрининг марказида ушбу замонавий офис қад ростлади ва ҳозирда илк ташриф буюрувчиларни қарши олишга тайёр», — деб таъкидлайди Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов.

    Янгиланган офиснинг афзалликлари вилоят маркази аҳолиси томонидан ҳам юқори баҳоланди.

    «Бугун Нурафшон шаҳрида Uztelecom’нинг янги замонавий ва барча қулайликларни ўз ичига олган янги биноси қад ростлади. Бу шаҳар аҳолиси учун жуда яхши имконият, чунки улар ҳозирда ҳам алоқа, ҳам банк, шунингдек, почта хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин. Авваллари бу ерда эски почта хизматлари биноси жойлашган эди, энди эса шаҳар кўркига кўрк қўшиб турувчи замонавий иншоот фойдаланишга топширилди. Бунинг учун биз бу лойиҳани амалга оширган барча масъулларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз», — дейди телекоммуникация соҳаси фахрийси Жумабой Бўтаев.

    Байрам Uztelecom’нинг энг яхши анъаналари ва услубида, ёқимли мусиқа ҳамроҳлигида меҳмонларнинг чиқишлари, интерактив танловлар ҳамда эсдалик совғалари билан ўтказилди. Шунингдек, ходимлар офисга ташриф буюрувчилар учун қисқа экскурсия ўтказди ва бу ердаги янгиликлар билан таништирди.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа компания томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда ва келажакда миллий оператор абонентларини бир қатор янгиликлар кутмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.08.2021, 12:00   Изоҳ (0)   19938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Texnomart ўзининг ўн учинчи «туғилган кун»ини нишонламоқда

    06.08.2021, 15:00

    First Development Group’да орзуингиздаги хонадонни харид қилиш учун 7 августдан 9 августгача махсус шартлар амал қилади

    06.08.2021, 12:00

    Нега атрофдагилар сиздан ўзини узоқроқ тутади?

    05.08.2021, 12:00

    El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation футбол академиясининг биринчи босқич кўрик саналари маълум бўлди

    04.08.2021, 18:00

    Термиздан янгилик! Йирик автобозорнинг эҳтиёт қисмлари дўконлари сотилмоқда

    03.08.2021, 15:00

    Asialuxe Travel Шарм аш-Шайх ва Иссиқкўлга фойдали туристик тўпламларни таклиф қилмоқда

    03.08.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.