Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зарина Низомиддинова келин образида тушган суратларини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса, шунингдек, мухлислари учун Тошкентдаги уйидан видео тайёрлади.

Шаҳзода ўғли Халиднинг «Музлик даври» мультфильми қаҳрамонлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова Тожикистонда сафарда бўлди. Тожикистонлик хонанда Шабнам Сурайё Юлдуз Усмоновани меҳмон қилди.

Шаҳзода Матчонова қаровсиз итлар учун мўлжалланган марказ очилиш маросимида бўлди.

Фото: Instagram

«Шўрданак» ҳажвий кўрсатуви ижодкорлари вакцина олишнинг аҳамияти ҳақида ҳажвия тайёрлади.

Нилуфар Усмонова севгини қизлари Саъдия ва Сафия тимсолида кўришини маълум қилди.

Фото: Instagram

Бунёдбек Саидов Хоразмдаги уйини мухлисларига кўрсатди.

Райҳон янгича образда мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Отажонов қамалиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Дилором Мирзаева Истанбулда тушган сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

Комик актриса Ҳалима Ибрагимова Malibu автомобилида йўл чизиғини босиб ҳаракатлангани учун жарима хатини олди. У қоидабузарликни видеога олиб, ИИБга жўнатган ҳайдовчини қарғади.

Гулсанам Мамазоитова анча улғайиб қолган фарзандлари суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Зоҳиршоҳ Жўраев янги «Севдим» деб номланган қўшиғига ишланган клипда боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга Porsche 911 автомобилини совға қилишга ваъда берди.