Турк киносаноатининг таниқли вакиллари Несрин Жавадзаде ва Гўкҳан Алкан муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашга аҳд қилди. «Измир» журналининг Instagram саҳифасида маълум қилинишича, актёр Датча туманидаги оилавий кечки овқат вақти қайлиғига турмушга чиқишни таклиф қилган.

Фото: Instagram / гокҳан_алкан

Несрин ва Гўкҳан «Қора ният» сериалида бирга суратга тушган. Несрин Жавадзаде турк кинематографиясининг энг ёрқин актрисаларидан бири саналади. Унинг иштирокидаги деярли барча лойиҳалар муваффақиятли чиққан. Айниқса, «Қора ният»даги иштироки сабаб машҳурликка эришган, аммо режиссёр билан келишмовчилик туфайли лойиҳани эрта тарк этган.

Фото: Instagram / магазинизмир

Актрисанинг суратга олиш майдончасидан кетиши томошабинларнинг эътирозига сабаб бўлган. Шундан кейин бироз ижодий танаффус эълон қилган Несрин янги лойиҳалардан таклиф келиб тушишини кутган. Аммо тақдир туҳфаси билан иш ўрнига турмуш билан боғлиқ таклиф олган.

Фото: Instagram / гокҳан_алкан

Суратга олиш майдончасида танишган жуфтлик 2020 йил ноябрда муносабатлари жиддийлашганини расман маълум қилган. Алкан айни вақтда мавсумнинг энг машҳур лойиҳаларидан бири бўлган «Қалб яраси» сериалида суратга тушмоқда. Юлдузли жуфтликнинг унаштирув ва тўй санаси номаълум. Бу ҳақда улар кейинроқ матбуотга маълумот беради.