Тақдир ушбу соддагина аёлга ҳамма нарсани тасодифан берди: йўқчилик ёқасидаги қашшоқлик ва ҳақиқий бойлик, ўз жонига қасд қилиш ёқасида тушкунлик ва бахт, камдан кам учрайдиган ёвуз одам – биринчи турмуш ўртоқ ва чиройли шаҳзода – иккинчи оила. Жоаннинг ҳаётида ҳамма нарса узоқ вақт давомида ёмон эди, лекин у таслим бўлмади ва ҳатто чидаб бўлмас даражада бўлса ҳам ўзи учун курашди. Энди Жоан оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни, хайрия ишлари ва ижод қилишни хоҳлайди. Энди у бахтли ва албатта, у бунга лойиқ.

Фото: Pinterest

Кўзойнак таққан қиз

Болалигида Жоан ўзини унчалик ҳам ёқтирмасди, сабаби жуда оддий, кичкина, думалоқ, сепкилли қиз катта кўзойнак тақар эди. Ҳаёти жуда оддий, инглизларнинг одатий шаҳри Чиппинг Содберида яшарди. Ота-онаси ҳам оддийгина, отаси Rolls-Royce заводида ишчи бўлган. Ҳамма истеъдодли болалар сингари, Жоан ҳам бу одатийликдан орзуларининг ҳимояланган оламига қочди: у ҳикоялар тўқир ва уларни қалин дафтарга ёзарди. У бу ҳақида синглисидан бошқа ҳеч кимга билдирмаган.

Жоан вояга етганида, унинг оддий ҳаёти қўрқинчли ва ёлғизликка айланди. Қиз 15 ёшга тўлганда, онаси оғир касалликка чалинди. Шифокорлар склероз ташхисини қўйди. Бу вақтда унинг ота-онаси Жоанни алоҳида ҳаётни бошлашга, уйидан университетга кетишга мажбур қилди. У университетни тугатиб, Лондонга кўчиб ўтди.

Фото: Pinterest

Лондонда ҳам ҳаммаси одатдагидек: иш, сайр, қайғу. Аммо мўъжиза унинг оддий ҳаётига таклифсиз кирди. Гўё кимдир унга ҳаётидаги энг ҳаяжонли воқеани айтиб бераётгандек, у эса бирорта сўзни ўтказиб юбормаслик учун ёзишга шошар эди. Шунинг учун у ҳамма жойда ёзган: уйда, ишда, ҳатто кафеда ... Жоан «Гарри Поттер»ни ёзган йили, ўн йилдан буён склероз билан курашаётган онаси вафот этди. Шундай қилиб, Жоан етим Гарри ўзини қанчалик ёмон ҳис қилганини жуда яхши тасвирлаб берди – у бу туйғуни яхши биларди.

Биринчи оила

Кунлардан бир кун барда Жоан бир йигит билан танишиб қолди. Албатта, бу одатий ҳол: улар бир-бирини ёқтирди, суҳбатлашди, қўнғироқлашди ва яна учрашди ... Унинг исми Жорж Арантес эди. Жоан кейинчалик тушундики, унинг ҳаётида Жоржга умуман ўрин бўлмаган, лекин доимий «лекин»лар ажойиб аёлларни арзимас ва номуносиб эркаклар билан учраштиради ...

Фото: Pinterest

Уларнинг доимо жанжаллашгани етмаганидек, Жоан тез-тез Жоржни бошқа аёллар билан кўрар эди. Жорж эса ўзини ҳар доим иш қидираётган одамдек тутар ёки режалар тузгандай кўрсатарди, афсуски, у пул ишлаб топмас эди. Аммо Жоан аёл бўлишига қарамай, ўзи ва Жорж учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса топишга ҳаракат қиларди. Орадан бироз вақт ўтиб Жоаннинг ҳомиладорлиги маълум бўлди. Жорж ўша вақтда онаси билан яшашни таклиф қилди, аммо Жоан боласини йўқотганди. Бу даҳшатдан сўнг Жоан қаттиқ тушкунликка тушди ва унга бутун дунё унга қарши-ю, фақат битта одам унга яқин деб ўйлай бошлади. Шундан сўнг Жоржга турмушга чиқишга қарор қилди.

Бунинг охири яхшилик билан тугамаслиги бошиданоқ аниқ эди. Қўпол ва телбавор Жорж ҳар доим Жоанга ҳасад қилар, ҳақорат қилар, ҳатто унга қўл кўтарарди. Камига улар фақат Жоан ишлаб келган пулга яшарди. Оиланинг ягона боқувчисига айланган Жоан кейинги ҳомиладорлигида ҳаттоки туғруқ кунигача ишлади. Ачинарлиси, пул энг сифатсиз егуликлар учун етарли бўлган. Жоан эса бу вақтда ҳатто косметикани ҳам унутишга мажбур бўлган. Жоан ва Жоржнинг фарзанди Жессика Изабел Жоан 1993 йил июлда дунёга келди. Афсуски, бу янгилик эр-хотин муносабатларида ҳеч нарсани ўзгартира олмади, кундан-кунга ҳаммаси жар ёқаси томон бораверди. Гап шундаки, унинг эри Жоанни уйдан ҳайдаб юбориб, қизини ҳам олиб қўйган. Жоан қизини олиб кетиш учун полицияга мурожаат қилишига тўғри келган. Ўша вақтда Жоан ўзини даҳшатли туш кўраётгандек ҳис қилгани рост. Лекин Жорж қачонлардир қўл кўтарган аёл Жоан Роулинг буюк ёзувчига айланди.

Ўзликка қайтиш

Ажримдан сўнг, Жоан синглиси билан яшаш учун Эдинбургга кўчиб ўтди. У хавотирда эди, чунки Жоржнинг гиёҳвандликка мойиллигини ва уни ҳамма жойдан қидираётганини биларди. Жоан қизи ва ўзини боқиш учун ишлашга киришди. У ҳар қандай ишни бажарарди. Шунингдек, Жоржнинг унга ва болага яқинлашишини тақиқлаган суд қарорига эришди ва Гарри ҳақидаги сеҳрли ҳикоясини ёзишни давом эттирди.

Фото: Pinterest

«Мен Гарри ҳақидаги биринчи романимни ёзганимда, жуда ёмон ҳолатда эдим. Тан олишим керакки мен ўзимга келишим керак эди, акс ҳолда ақлдан озган бўлардим». Дўстларим бу бемаъниликдан воз кеч, болалар адабиёти ҳеч нарсага ярамайди, шунчаки вақтни беҳуда сарфламоқдасиз. Бу ҳеч нарса келтирмайди, на пул, на шон-шараф, дея эътироз билдирди. Биринчи роман «Гарри Поттер ва сеҳргарнинг тоши» кулгили нашрда чиқди – минг нусхада. Ва тўсатдан бу китоб Буюк Британияда йилнинг энг яхши китоби деб тан олинди! Ёзувчидан гўёки қанотлар ўсиб чиққанга ўхшарди, у кунига 10 соат, йилига битта китоб ёзган. Фильмни суратга олиш бўйича биринчи шартномани имзолагач, у ниҳоят ўзини эркин қўйди.

Дастлабки уч йил ичида биринчи учта китоб 35 миллиондан ортиқ нусхада сотилган бўлиб, улар 35 тилга таржима қилинган. Ўша вақтда Жоан эндигина 33 ёшда эди. У эндиликда бой, машҳур, ёш аёлга айланганди. Ҳаттоки беш йил ичида мултимиллионер ҳаётига ўтиши мумкин эди. Бутун дунё унинг оёқлари остида ётарди. Унда ҳамма нарса бисёр, фақатгина севгигина камлик қиларди. Аммо у ҳам узоқ куттирмади.

У Гаррига жуда ўхшайди!

Жоан зиёфатга борганида у ерда Гарри Поттерга икки томчи сувдек ўхшайдиган йигитни кўрди: думалоқ кўзойнак, ақлли кўриниш. Маълум бўлишича, у 28 ёшли Нил Мюррей анестезиолог эди. Ва бу одам билан у ниҳоят ўзини бахтли ҳис қилди. 2001 йилда улар турмуш қурди, 2003 йил март ойида улар Дэвид исмли ўғли, икки йилдан сўнг Маккензи исмли қизи дунёга келди.

Фото: Pinterest

«Мен ҳеч қачон бунчалик бахтли бўлмаганман. Бу менинг ҳаётимда содир бўлиши мумкин бўлган энг катта мўъжизадир », – дейди Жоан.

Forbes 2004 йилда Ж.К.Роулингни китоб ёзиш орқали миллиардер бўлган биринчи одам деб атаган. Ж.К.Роулинг қанчалар яхши инсон: 2012 йилда Forbes уни энг бой одамлар рўйхатига киритмаган эди, чунки у хайрияга 160 миллион доллардан ортиқ ажратган маблағи туфайли миллиардер мақомидан айрилган.

Жоан, асосан, глобал муаммолар билан курашаётганларга ёрдам беради: у ёлғиз оналар ва склероз беморлар фондига кўп хайрия қилади. Ва унинг Lumos жамғармаси Европа мамлакатларидаги қашшоқ етим болаларга ёрдам беради. Ж.К.Роулингнинг мақсади – барча етим болаларни муассасалардан қутқариш ва улар учун меҳрибон оилаларни топиш.