Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззахдаги Зомин тоғларида 1 август куни ёнғин чиққани, оловни ўчириш учун 400 га яқин ходим ва 4 та вертолёт жалб этилгани ҳақида хабар берилган эди. Telegram’даги AviaSpotter каналининг маълум қилишича, ёнғинни ўчиришга Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг AirBus X215 SuperPuma вертолётлари жалб қилинган.

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналининг ёзишича, ёнғинларнинг тарқалиши асосан, шамол омилига боғлиқ бўлиб, шамолнинг йўналишига қараб ёнғин майдонлари кенгайиб боради. Жиззах вилоятининг Зомин тумани тоғли ҳудудларида шамол йўналиши шимоли-ғарбдан, яъни текисликдан тоғга томон эсгани учун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда ёнғинларнинг юқорига томон йўналаётганини кўриш мумкин.

Тоғ водий шамоллари кундуз куни текисликдан тоғ томон, кечаси тоғдан текислик томон ҳаракатланади. Бошқача айтганда, кечаси маҳаллий вақт соат 20:00 дан сўнг шамол йўналиши тоғдан пастга томон ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳозирги ёнғин авж олаётган ҳудудлар учун хавфлидир. Чунки ёнғин майдони тўлиқ ўчириб улгурилмаса, кечаси ҳаракат йўналиши пастга, қишлоқлар томон йўналиши мумкин.

Аммо қайд этилишича, соат 14:10 дан Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙ тоғликларида қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар ривожланган, ёнғин ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтган. Ёнғин ҳаракати тоғ томон ҳаракатланаётган бўлса, ёмғирларни ўзи оловни ўчириши қўшимча қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди