Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари ички ишлар вазирининг буйруғи асосида 1 августдан бошлаб янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Қайд этилишича, олтин рангли қалқон кўринишидаги янги намунадаги кўкрак нишони алюминийдан тайёрланган.

Унинг асосида ИИВ эмблемаси ва ҳудудий код ва рақамлар жойлашган. Эмблеманинг юқори қисмида ярим доира шаклида Ўзбекистон Республикаси, унинг юқорисида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, пастки қисмида эса Ички ишлар вазирлиги ёзуви ёзилган. Энг юқори қисмида 8 ва 5 қиррали юлдуз ҳамда ярим ой жойлашган.

Кўкрак нишони белгиси коди икки хонали ҳарф ва тўрт хонали рақамдан иборат.