«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:21, 30.07.2021 32390

Болливуд актрисаларининг омад келтирувчи туморлари (фото)

Ҳинд киносаноатининг омад ва бахт борасидаги қарашлари бошқаларникидан фарқлироқ бўлган вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Видя Балан

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливуднинг айрим режиссёр ва актёрлари Видяни «Омад келтирадиган хоним» деб билади. Актрисанинг ўзини ҳам бу борада ишонадиган тумори бор. У мукофотлаш маросимлари ва бошқа тадбирларга ҳамиша қора браслет таққан ҳолда ташриф буюради.

Самира Редди

Фото: «Яндекс Дзен»

«Мусофир» ва «Пойга» сингари фильмларда суратга тушган актриса эса ушбу лойиҳалардаги ҳамкасби Анил Капурни ўзининг омад тумори деб билади.

Шилпа Шетти

Фото: «Яндекс Дзен»

Актриса севимли Rajasthan Royals жамоаси крикет бўйича чемпионатда қатнашаётганида иккала қўлига ҳам соат тақиб олади.

Карина Капур

Фото: «Яндекс Дзен»

«Каран билан қаҳва» шоусида иштирок этган вақти гап «Излаш» фильми ҳақида кетганида: «Мен Амир Хон билан ишлаганимдан мамнунман. У — мен учун омад. Биз бирга суратга тушган фильмлар: «Уч савдойи», «Излаш» хитга айланган», — деган.

Кангана Ранаут

Фото: «Яндекс Дзен»

Кангана эса «Гангстер», «Сир-2» ҳамда «Бир куни Мумбайда» сингари фильмлардаги ҳамкасби Эмран Ҳашми унга омад келтиришига ишонади. Улар бирга иштирок этган фильмларнинг ҳаммаси кассабоп бўлган.

Кажол

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливуд юлдузи Кажол эса турмуш ўртоғи Ажай Девган совға қилган бриллиант узук унга омад келтиришига ишонади. Ушбу узук нафақат суратга олиш майдончасида, балки ҳар куни у билан бирга.