Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ва USAID’нинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси ўзбекистонликлар учун @Salom_migrant_bot ботини яратди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ушбу бот орқали мигрантлар қонуний меҳнат миграцияси ва хорижда яшаш қоидалари тўғрисида маълумот олибгина қолмай, одам савдосининг мавжуд хатарлари тўғрисида ҳам огоҳлантирилади, қайтиб келган ёки ҳозирда хорижда бўлган мигрантларга ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳат берилади.

Бундан ташқари, бот орқали одам савдоси билан боғлиқ вазият юзасидан онлайн «долзарб алоқа»га мурожаат қилиш имконияти бор. Бу каби мурожаатлар бевосита Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳам йўналтирилади.

«Бот томонидан тақдим этилган маслаҳатлар хорижда хавфсиз ишни топишга ёрдам беради ва уйга қайтаётган мигрантларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида маълумот бериб, ёрдам кўрсатади», — дейилади хабарда. Шунингек, бот орқали коронавирусга қарши кураш ва профилактикасида фойдали маслаҳатлардан бохабар бўлиш мумкин.

Аввалроқ Олмаотадан 10 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир чиқариб юборилгани, Россияда чет элликларга вақтинча яшаш рухсатномаси беришни бекор қилиш таклиф қилингани, ўтган беш ой ичида 17 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижий давлатларда ишга жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди