• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбек тили от қўйишдан ожиз қолганда тўнни бошқага кийдирамизми?

    Тилнинг куч-қудрати, салоҳияти янги тушунча ва атамаларга от қўя олишида ҳам кўринади. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бу галги мақоласида айни шу масала ҳақида сўз юритади.

    Чет сўз тилни бойитадими ё камбағаллаштиради?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ҳеч бир тил ёлғиз ўзи ривожланмайди. Бошқа тиллардан сўз олади-сўз беради, бойийди-бойитади. Лекин бу жараённинг ҳам ўз қонун-қоидалари, меъёрлари бор. Чет тилидан кирган сўз тилни қачон бойитади-ю, қачон камбағаллаштиради? Агар ўзга тил сўзи бир тилдаги йўқ сўз ўрнини тўлдирса ёки бор сўз билан ёнма-ён ишлатилса, фойдаланувчиларга қўшимча вариант тақдим этса, у тилни бойитади. Лекин тилда бор сўз ўрнини эгалласа, уни сиқиб чиқарса, бу тилни камбағаллаштириш бўлади.

    Янги тушунчаларга от қўя олмайдиган ёки от қўйишга интилмайдиган тил мустақиллигини, куч-қудрати ва салоҳиятини йўқотаётган тилдир. Бугун ўзбек тилининг бу борадаги ҳолати қониқарли эмас, назаримда. Хўш, бунга сабаб нима?

    «Або Муслими соҳибқиронларимиз бўлмаса...»

    Ўзбек тилининг софлиги, илм-фан ва интернет тилига айланиши учун астойдил курашадиган, амалий ҳаракатлар қиладиган, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлайдиган ташкилот йўқ. Балки, қайсидир идора бунга масъулдир. Лекин ҳали бу борада кўзга кўринарли иш қилингани йўқ.

    Хўш, четдан кираётган сўз ва атамаларга от қўйишда ёки ўзлаштиришда қандай муаммолар бор. Мен пайқаган иккита ҳолат бор:

    1. Бугун четдан кираётган тушунчаларни ўзбекча аташга интилиш жуда пасайиб кетди. Тайёрини олиб қўя қолишга ўтилди, ўзбек тили паққос истеъмолчига айланяпти.
    2. Ўзлашма сўзларни ўзбекчалаштириш, сўнг уларни татбиқ этишда назорат йўқ. Шу сабаб бир атама бир неча хил вариантда таржима қилиняпти. Таржимасиз олинаётган сўзларнинг имлосида эса хилмахилликлар кузатиляпти.
    Масалан, сўнгги пайтларда ўзлаштирилган бодикамера, тепловизор, челленж, фриланс, навигатор каби сўзларни ўгиришга уриниб ҳам кўрилгани йўқ. Бодикамера сўзини олайлик. Тўғри, камера сўзи ўзбекчага аллақачон кириб улгурган. Уни таржима қилишга уриниш муваффақиятли чиқмаслиги эҳтимоли катта. Лекин инглизча body (тана) сўзини ҳам ҳеч бир ўзгаришсиз қабул қилиш қарамликдан бошқа нарса эмас. Бу бўйича кичик сўровнома ўтказиб кўргандим. Бодикамера сўзи ўрнига танкамера, хоскамера, ёнкамера каби яхши вариантлар таклиф қилинди. Дастлаб эшитганда сал сунъийроқ туюлиши мумкин. Лекин ОАВ, қонунчилик, қўлланмалар шу сўзни мунтазам ишлатаверса, тилга сингиши аниқ.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Албатта, орада ўгириб бўлмайдиган атамалар ҳам учрайди. Бунда нима қилинади? Аслиятдаги сўз ўзлаштирилади. Ўзлаштиришда эса маълум қонун-қоидаларга амал қилинади: ўзбек тили табиати, имло қоидалари ҳисобга олинади.

    Ҳозирги шароитда нима қилиш керак? «Бу муаммони ечиб бергани Або Муслими соҳибқиронларимиз бўлмаса...» деб ўтириш керакми? Йўқ. Атамашунослик, атамаларни жорий қилиш жиддий изланиш ва меҳнат талаб қилади, лекин ечими имконсиз муаммо ҳам эмас. Менимча, тил соҳасига масъул Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти бу борада амалий ҳаракатларга киришиши зарур.

    Нималар қилиш керак?

    2020 йил 29 январда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Лекин унда асосий эътибор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тилига, унда қўлланадиган атамаларга қаратилган. Бу ҳам жуда муҳим йўналиш. Лекин янги атамалар фақат бу билан чекланмайди-да. Турмушимизга, иқтисодиёт ва халқ хўжалиги соҳларига, илм-фанга кириб келаётган атамаларнинг аҳамияти ҳам кам эмас.

    Яқинда ахборот технологиялари соҳасидаги бир китобни таҳрирладим. Иш жараёнида мавжуд луғатлар анча эскиргани, кўп сўз ва атамаларнинг таржимаси йўқлиги, луғатлар асосан рус тилидан таржима қилинганига гувоҳ бўлдим. Ахборот технологиялари энг тез ўзгараётган, ривожланаётган соҳа. Бу йўналишдаги луғатлар мунтазам тўлдирилиб бориши, камида йилда бир марта қайта нашр этилиши керак. Луғат тузишда асосий эътибор аслиятдан – инглиз тилидан ўгиришга қаратилиши керак. Ҳозир оддий upload, download, verification, validation сўзларини таржима қилишда хилмахилликлар учрайди. Дастурлаш тилларига оид жуда кўп сўз ва атамалар шунчаки таржимасиз ишлатиляпти.

    Бошқа соҳалар ҳам мунтазам ўзгаришда, ривожланишда. Табиийки, уларга оид луғатлар, қўлланмалар ва китобларни ҳам ўзбекчалаштириш эҳтиёжи бор.

    Яқинда Қурилиш вазирлиги расмийси: «Қурилиш соҳасида ўзбекча техник луғат йўқлиги вазирлик масаласи ҳисобланмайди», деб баёнот берган эди. Агар вазирлик ва қўмиталар давлат тилига шундай муносабатда бўладиган бўлса, ўзбек тилининг қадр-қиймати йўқолаверади.

    Менимча, ҳар бир вазирлик, қўмита, агентлик ўз соҳаси бўйича луғатлар ишлаб чиқишга масъул бўлиши керак. Улар ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Миллий университети каби илм даргоҳлари ёки тузувчилар жамоаси билан шартнома тузиб, луғат ишлаб чиқиш жараёнини молиялаштириши зарур. Луғатлар тайёрлашга соҳанинг малакали мутахассислари, луғацҳунослар, тилшунос ва бошқа мутахассислар жалб қилиниши лозим. Луғатларнинг минг-икки минг нусхада босилиши эҳтиёжни қондирмайди. Улар электрон кўринишда ҳам тақдим этилиши керак.

    Хориж тажрибаси ва миллий тажриба

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Дунё мамлакатларида тил софлигини сақлаш бўйича турли ташкилотлар фаолият олиб боради. Масалан, Францияда Атамашунослик ва неологизмлар бўйича марказий қўмита бор экан, у француз тилининг софлиги учун курашади. Яқинда бу ташкилот интернет билан боғлиқ бир қанча французча неологизмларни истеъмолга киритибди. Энди француз сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида инглизча атамалар ва уларнинг таржима вариантлари ўрнига ана шу янги киритилган сўзлар қўлланади.

    Россияда ҳам тил софлиги масаласи юқори минбарларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Атамашунослик бўйича қўмита тузиш таклифлари илгари сурилди.

    Ён қўшнимиз Тожикистонда ҳам Тил ва атамашунослик қўмитаси бор.

    Ўзимизда ҳам шундай қўмита фаолият юритган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 26 декабрдаги фармойиши билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика атамашунослик қўмитаси тузилган ва у 2003 йили тугатилган.

    Айни дамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментида атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бор. Унда жами уч киши фаолият юритади. Менимча, ўзбек тилидаги атамалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш уч кишининг жисмоний имкониятидан ташқарида.

    Департаментда янги атамаларни жорий қилиш бўйича каттароқ жамоа ишлаши керак. Жамоатчилик асосида эмас, ҳақ тўланадиган шаклда, доимий асосда ишлаши зарур. Чунки бу катта меҳнатни талаб қилади. Турли соҳаларга оид янги атамлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши, таклиф ва мулоҳазалар ўрганилиши, мутахассислардан хулоса олиниши керак. Бундан сўнг атамаларнинг тасдиқланган вариантлари эълон қилинади ва амалиётга жорий этилади.

    Ваколатли ташкилот қабул қилган атамаларга устунлик берилиши керак. Оммавий ахборот воситалари, дарсликлар, китоб ва қўлланмаларда айнан ана шу атамалар ишлатилиши зарур. Шунда хилмахилликлар, чалкашликлар барҳам топади. Ҳар қандай хорижий сўз ўзбек тилини пайҳон қилиб кириб келавермайди.

    Умид қиламизки, Департамент бошчилигида янги атама ва неологизмлар луғатлари чоп этилади, иқтисодиёт ва илм-фанга оид мавжуд луғатларнинг рўйхатини тузилиб, уларнинг сифат даражаси ўрганилади, бу борадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий қадамлар ташланади.

    Соҳа тилининг маҳаллийлашиши тилга қувват беради

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Инглиз тилига ўртача ҳар икки соатда битта янги сўз қўшилар экан. Бу – инглиз тили бир йилда ўртача 4000 та сўзга бойийди дегани. Тўғри, янги сўзлар жонли тилда фаол ишлатилмайдиган, илм-фаннинг қайсидир соҳасидагина қўлланадиган хос сўзлар бўлиши мумкин. Лекин бу янги ихтиролар, кашфиётлар, тадқиқотлар инглиз тили воситасида амалга ошаётганидан дарак. Янги тушунчаларга от қўйиш ана шу янгиликларнинг ижодкорлари – шу тил эгаларининг ҳаққи бўлади. Агар бундай янгиликлар ўзбек тили орқали амалга ошса, бизнинг сўзларимиз ҳам дунёга чиқади, жаҳоннинг турли нуқталарида ишлатилади.

    Ўзбек тили от қўйишдан ожиз эмас. У жуда кўп тушунчаларни номлай олади. Тилнинг ана шу имкониятидан фойдаланмаслик, унинг салоҳиятига ишончсизлик билан қараш кучсизланишга олиб келади. Эртага энг оддий сўзларни ифодалашга ҳам хоҳиш йўқолиши, ўзбек тили рашкини, ғайратини бой бериши мумкин. Бу эса тил учун, миллат учун фожиадир.

    Тил ривожига адабиёт ёки санъат асарлари билангина эришилмайди. У иқтисодиёт, саноат, илм-фан, технологиялар ва бошқа соҳалар тараққиёти билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Биз бу соҳаларни ўстириш, уларга оид билимларни ўзбек тилида сифатли тақдим этиш орқали алалоқибат ўзбек тилини ривожлантирамиз, унга куч берамиз. Атамаларни ўзбекчалаштиришнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳам ана шу.

    14.07.2021, 07:32   Изоҳ (0)   99645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Себальос Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли “Реал”дан кетиши мумкин

    Спорт | 21 июн, 20:26

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Дунё | 21 июн, 20:20

    Ўзбекистонда май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди — таҳлил

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:00

    Туркияда БМТ фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг офиси очилади

    Дунё | 21 июн, 19:25

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.