Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг апелляция суди 29 июнь куни соат 10:00 да жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан кўрилади.

Отабек Сатторий

Отабек Сатторий
Фото: YouTube / Тимур Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Музрабод судида 4 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор уни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди. 10 май куни ўтказилган суд мажлисида Сатторийга 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Блогер Отабек Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Унинг адвокатининг апелляция ишини Сурхондарё вилоятидан бошқа вилоятга ўтказиш бўйича илтимосномасига асосан апелляция шикояти Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 64 ёшли шифокор беморнинг эри томонидан калтакланди 
Маҳаллий
Тошкентдаги пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин чиқди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди