Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Испания ва Польша терма жамоалари 19 июнь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

Севилья шаҳри мезбонлик қилган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда Альваро Мората ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Роберт Левандовски ўнг қанотдан оширилган тўпи боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклади. Ҳисоб бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди, бироқ 58-дақиқада испанлар 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Гуруҳининг дастлабки ўйинида Швеция терма жамоаси Словакиядан устун келганди. 2-турдан кейин E гуруҳидаги ҳолат ва гуруҳ тақвими:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Евро—2020

Гуруҳ босқичи, 2-тур

19 июнь, шанба

Испания — Польша 1:1

Голлар: 1:0 – 25 Мората, 1:1 – 54 Левандовски.

Испания: Унаи Симон, Пау Торрес, Альба, Ляпорт, Родри, Льоренте, Олмо (Ферран Торрес, 61), Коке (Сарабия, 68), Педри, Мората (Ойарсабаль, 87), Херард Морено (Фабиан Руис, 68).

Польша: Шченсни, Беднарек (Давидович, 85), Глик, Берешински, Пухач, Клих (Козловски, 55), Юзвяк, Зелиньски, Модер (Lineтти, 85), Швидерски (Франковски, 68), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Клих (36), Модер (57), Юзвяк (59), Пау Торрес (81), Левандовски (90), Родри (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди